Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистои касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йиллар учун БОШ КЕЛИШУВ
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён - "Ҳукумат"), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (бундан буён - "Касаба уюшмалари"), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён - "Иш берувчилар") кейингн ўринларда "Тарафлар" деб аталувчи мухтор вакиллар тимсолида:
-  Ўзбекистон Республнкаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига амал килиб;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларинн демократик янгилаш, либераллаштириш ва модернизацнялаш борасидаги устувор йўналишларни ижро учун қабул қилиб;
- фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини, мустақил Ўзбекистон манфаатларини биринчи ўринга кўйиб;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта тамойилга асосланган ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётини шакллантиришга кўмаклашиш заруриятини тасдиқлаб;
- давлат, иш берувчилар ва ходимларнинг ижтимоий масъулиятнни тан олиб;
- ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнатга оид ҳуқуқпари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, жамиятда ижтимоий тотувлик ва барқарорликни сақлаб туриш ишларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ижтимоий шериклик тамойилини амалга ошира бориб;
- ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб берувчи мазкур Бош келишувни туздилар (бундан буён "Келишув") ва ўз зиммаларига қуйидаги йўналишлар бўйича мажбуриятларни олдилар.
 
I. Иқтисодиётни, маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш
   Мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларининг бажарилиши бўйича чоралар амалга оширилишини давом этгириш, республикамизда ислоҳотларни янгилаш ва иқтисодиётни модернизация қилиш ишларини чуқурлаштириш мақсадида Тарафлар келгусида қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайдилар:
1. Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, инновацион ғоялар ва ишланмалар жорий этилиши кўламини кенгайтириш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш;
2.  Инвестиция муҳитини янада яхшиланишини таъминлайдиган аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини, шу жумладан корхоналар ва аҳоли инвестицияларини, чет эл инвесторларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани модернизация қилиш ва ривожлантиришга ҳисса қўшаётган хўжалик юритувчи субъектларни рағбатлантириш механшмларини такомиллаштириш ҳисобига амалга ошириш.
3.  Иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳани эркинлаштириш, шу жумладан максимал даражада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича ислоҳотларни янада чуқурлаштирилишини таъминлаш.
 
II. Меъёрий ижодкорлик ишларида иштирок этиш ва ходимларнинг хукуқий ҳимояси
   Мавжуд ҳуқуқий меъёрлардан фойдаланиш ва ҳукуқий майдонни кенгайтириш йўли билан ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқпари ва манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Тарафлар қуйидагиларни ўз зиммаларига оладилар:
4.Меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар соҳасидаги қонун ҳужжатларини шакллантиришда касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг инггирокини таъминлаш;
5.Ижтимоий корхоналар фаолиятини қонун ҳужжатлари билан таргибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
6.Давлат бошқаруви Академиясида, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида, шунингдек малака ошириш муассасаларининг барчасида "Меҳнат хуқуқи, ижтимоий таъминот ҳуқуқи", "Меҳнат муҳофазаси", "Касб касалликлари", "Меҳнат гигиенаси" фанларининг чуқур ўқитилишини йўлга кўйиш, "Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги" таълим йўналиши бўйича магистрлар тайёрлашни кўпайтириш;
7.Иш берувчиларнинг ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш борасида тизимли ишларни олиб бориш;
8.Меҳнат қонунчилиги бузилишига йўл қўйган мансабдор шахслар томонидан мазкур қонун бузилиши бартараф этилмаган ҳолларда, суд органларига мурожаат қилишдан олдин, юридик шахсларнинг юқори органлари билан ижтимоий шериклик ва мулоқот асосида ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш;
9.Меҳнат қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш бўйича барча вазирлик ва идоралар билан касаба уюшмаларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш.
10.Иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш.
III. Меҳнатга ҳақ тўлаш, даромадлар ва аҳолининг турмуш даражаси
Тарафлар келгуси даврда аҳоли даромаддари ва турмуш даражасини огишмай юксалтириб боришни, республика фуқароларини ижтимоий қўллаб қувватлашни кучайтиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиши зарур деб ҳисоблайдилар, Бу мақсадда Тарафлар қуйидагиларни ўз зиммаларига оладилар:
11.Мазкур Келишувнинг амал қилиш даврида меҳнаткашларнинг реал иш ҳақи ва даромадларининг барқарор ўсиб боришини таъминлаш чораларини кўриш;
12.Ижтимоий шерикларга меҳнатга ҳақ тулашни тартибга солишда ва иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа келишувлари ва шартномаларининг ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўришни тавсия этиш;
13.Тармоқлараро, тармоқ, худудий ва маҳаллий миқёсларда илмий асосланган меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш учун шарт-шароит яратиш орқали меъёрий нешзни ривожлантириш ишларини давом этгириш;
14.Иш ҳақи ўз вақгида тўланиши, энг кам иш ҳақи стандартларига риоя этилиши, энг кам меҳнат ҳақи Ягона тариф сеткасинининг биринчи разряди ставкасидан кам бўлмаслиги устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш,
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат ҳақи ўз вақгида тўланиши устидан назоратни таъминлаш борасида иш берувчилар ва касаба уюшмалари масъулиятини ошириш.
 
IV. Меҳнат бозорини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш
   Меҳнат бозорининг самарали фаолият юритишини таъминлаш ҳамда аҳолини иш билан таъминланганлик даражасининг юксалтирилишини ўз мақсади деб эътироф этган ҳолда Тарафлар янги иш ўринларини яратиш, кадрлар салоҳиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасида кучларни бирлаштириш зарур деб ҳисоблайдилар ва қуйидагиларни ўз зиммаларига оладилар:
15.Банддик йўналишлари, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш йиллик Дастурларини ишлаб чиқиш ва бажариш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаб бориш. Бунда барқарор иш ҳақини ва ҳавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи доимий иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларида иш ўринлари яратилишига алоҳида эътибор қаратиш. Касаба уюшмалари органлари томонидан янги иш ўринларини яратишда иш берувчиларга кўмаклашишлари ҳамда ўтказилган мониторинглар натижалари бўйича иш берувчиларнинг ҳисоботлари ҳаққонийлиги юзасидан ахборот киритиб боришлари таъминланади;
16.Халқаро Меҳнат Ташкилотининг услубиёти бўйича ҳисоблаб чиқилган умумий ишсизлик даражаси иқгисодий фаол аҳолининг 5 фоизидан ошмаслигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни касбий тайёргарликдан ўтказиш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинншини кенгайтириш;
Касаба уюшмалари органлари томонидан жойларда ишсизлик сабабларини ўрганиш бўйича аниқ чоралар кўриш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқгисодиёт, Молия ҳдмда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларига тегишли таклифлар киритиб бориш;
17.Олий ва ўрта махсус каеб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, Қуролли кучлар сафида муддатли хизматни ўтаб қайтганлар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг бошқа тоифаларини ишга жойлапггирилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
18.Ижтимоий шериклар томонидан янги иш ўринлари яратилиши устидан давлат назорати ва жамоатчилик мониторингини йўлга қўйиш;
19.Чакана савдо, умумий овқатланиш ва курилиш ташкилотларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларига риоя этилишини биргаликда назорат қилиш, бошқа кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликлари учун шу каби талаблар ишлаб чиқилиши ҳамда жорий этилиши чораларини кўриш;
20.Норасмий секторда бандлик даражасини пасайтириш бўйича таъсирчан чоралар куриш.
V. Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблаган ҳолда, Тарафлар ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
21.Ўзбекистонда меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалариии мувофиқлаштириб бориш ва ҳал этиш борасида фаолият юритадиган жамоатчилик органини тузиш бўйича таклифлар киритиш;
22.Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2014 - 2016 йиллар учун ҳаракатлар Дастурини қабул қилиш, бунда корхоналарда "яшил иш ўринлари"ни, яъни муносиб меҳнат шароитларини таъминловчи иш ўринларини яратишни назарда тутиш;
23."Яшил иқтисодиёт" принциплари бўйича мамлакатнинг барқарор ривожланишига эришишни таъминловчи шароитлар яратишга йўналтирилган 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар Дастури баясарилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
24.Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, давлат назорати ва текшируви органлари билан биргаликда меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, саноат ва экологик ҳавфсизлик аҳволини биргаликда текшириш амалиётини кенгайтириш.
25.Қуйидагилар устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш:
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий сугурта қилиш тизими билан иш берувчиларнинг тўлиқ қамраб олиниши;
корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси тадбирларини молиялаштириш;
меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларининг шаҳодатдан ўтказилиши;
меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар сайланиши, ўқитилиши, малакаси оширилиши жараёнлари, уларнинг самарали ишлаши учун шароитлар яратиб берилишини жамоа шартномалари ва келишувларида акс эттириш.
26.Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастурини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
27.Меҳнат муҳофазаси масалаларининг муҳим ўрин тутиши ҳақида жамоат фикрини шакллантириш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
28.Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови ўтказилишини давом этгириш.
VI. Ижтимоий кафолатлар, ижтимоий ҳимоя
Ишлаётган фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, муносиб ҳаёт учун меҳнат қилиш шарт-шароитларини яратиб бериш мақсадида Тарафлар ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
29.Ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларида фаол иштирок этиш, кам таъминланган ва имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларни, ишлаётган оналарни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чораларининг амалга оширилишини таъминлаб бориш;
30.Ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган ва куп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ҳар йили "Наврўз" ва "Мустақиллик" байрамлари арафасида мақсадли тадбирларни ўтказиш;
31.Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кўп болали ва кам таъминланган оилаларга, имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган оилаларга, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатиб бориш;
32.Касаба уюшмалари Федерацияси ва Савдо-саноат палатаси томонидан ёлғиз кексаларга, шунингдек "Саҳоват" ва "Мурувват" уйларига модций кўмак чораларини қўллаш;
33.Бизнеснингкорпоратив ижтимоий масъулиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.
VII. Маъиавий-маърифий ишлар, жисмоний тарбияии оммалаштириш ишлари, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолариии соғломлаштириш
Тарафлар ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
34.Иш берувчиларга ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар йили маданий дам олдириш, туризм ва соғломлаштиришни ташкил этиш чораларини кўриб боришни тавсия қилиш;
35.Ҳарйили кам таъминланган ва кўп болали оилалар аъзолари, Чернобил АЭСидаги фалокатнн бартараф этиш иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, ишлаётган меҳнат фахрийлари ва ногиронлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдида хизматлари бор шахсларнинг маълум миқдорини касаба уюшмалари санаторийларида бепул согломлаштиришни кўзда тутиш;
36.Ёз мавсумида болаларнинг болалар согломлаштириш оромгохдарида дам олиш ва соғломлаштирилишини ташкил этишга қаратилган тизимли чора- тадбирларни амалга ошириб бориш;
37.Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида "Меҳрибонлик" уйлари тарбияланувчиларини, шунингдек республикаиинг экология жиҳатдан ноқулай минтақаларида истиқомат қилувчи болаларни соғломлаштирилишига кзтмаклашиб бориш;
38.Санаторийлар ва дам олиш уйларини, шунингдек болалар соғломлаштириш оромгоҳдарини доимий равишда модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратиш.
VIII. Аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар
Тарафлар аёллар ва ёшлар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида назарда тутилган кафолатларга риоя этишни ва имтиёзлар беришни ўз зиммасига олган ҳолда қуйидагиларни зарур деб ҳисоблайдилар:
39.Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қуйидаги Конвенцияларига огишмай риоя этилишини таъминлаш:
"Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида"ги 29-сонли Конвенция;
"Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғриснда"ги 100-сонли Конвенция;
"Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 103-сонли Конвенция;
"Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида"ги 111-сонли Конвенция;
"Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида"ги 138-сонли Конвенция;
"Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида"ги 182-сонли Конвенция.
40.Жамоа шартномалари ва келишувларида аёллар ва ёшларга имтиёзлар бериш, улар учун маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш масалаларини назарда тутиш, шу жумладан:
ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;
болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқаргирилган иш вақгини ўрнатиш;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтнёзлар ўрнатиш;
узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизмат ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш.
41.Аёлларва ёшларга қўшимча имтиёзлар берилишини назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларига ва Ўзбекистон Республикаеи қонунларига мувофиқлиги нуқгаи-назаридан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёки юқоридагиларга зид меъёрларни бекор қилиш юзасидан таклифлар бериш;
42.Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини ва иш жойларида қўнимлилигини алоҳида назоратга олиш.
IX. Ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлаитириш
Тарафлар, ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасидаги муаммоларни маданий йўл билан ҳал этиш услуби ҳисобланган ижтимоий мулоқот гоясига содиқлигини эълон қилиб, ўз зиммаларига қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
43.Долзарбижгимоий икгисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг Хукумат, вазирликлар, идоралар вакиллари билан давра суҳбатларини ташкил этиб бориш;
44.Касаба уюшмалари ва иш берувчилар бирлашмаларининг қонуний ҳуқуқларига риоя этиш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгшгаб қўйилган тартибда тузилишига ва фаолият юритишига тўсқинлик қилинишига йўл қўймаслик;
45.Тегишликасаба уюшмалари ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасидаги тармоқ (тариф) келишувларини - тегишли йилнинг январь ойидан, корхона, ташкилот, муассасаларда жамоа шартномаларини эса - март ойидан кечиктирмай тузишни тавсия этиш;
46.Қуйидагиларни тавсия этиш:
касаба уюшмалари Марказий кенгашлари раисларини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комилекслари йиғилишларида кузатувчи сифатида иштирок этишларини;
касаба уюшмалари Марказий кенгашлари раисларини вазирликлар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳайъатлари таркибига киритилишини;
бошлангич касаба уюшмаси ташкилоти раҳбарини корхонанинг бошқарув органларига киритилишини.
X. Келишувнинг амал қнлиши, уни амалга ошириш механизмн ва бажарилиши учуи тарафларнннг жавобгарлиги
47.Мазкур келишув 2014-2016 йиллар учун тузилган бўлиб навбатдагиси қабул қилингунга қадар амалда бўлади. Келишув Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.
48.Тарафлар мазкур Келишувни ижтимоий-иқгисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб берувчи ижтимоий шерикликнинг асосий хужжати деб эътироф этадилар ҳамда мазкур Келишувга амал қилиш, унинг барча шартларини бажариш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
49.Мазкур келишувнинг айрим меъёрий ҳолатлари тармоқ, худудий (минтақавий) келишувларга ва жамоа шартномаларига киритиш орқали амалга оширилиши лозим.

Тўлиқ юклаб олиш:  -kelishuv-2014-2016-uzb-rus.pdf [1.57 Mb] (кўчиришлар сони: 3)