• Раёсат

  • Раёсат вазифалари ва мажбуриятлари

  • Раёсат аъзолари

Б

ирлашма Кенгаши мажлислар оралиғида жорий масалаларни ҳал этиш учун таркибидан раёсатни (кейинги ўринларда "Кенгаш раёсати" деб аталади) сайлайди. Кенгаш раёсати таркибига бирлашма раиси, унинг ўринбосари, бирлашма Кенгаши томонидан сайланган бошқа аъзолар киради. Кенгаш раёсати мажлислари заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

Б

ирлашма Кенгаши Раёсати:
- Касаба уюшмаларининг мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат этиш борасидаги фаолиятини ташкил этади ва ҳудуд бўйича мувофиқлаштириб боради;
- Бирлашмага янги ташкилотларни аъзоликка қабул қилиш, шунингдек аъзоликдан чиқариш масалаларини олдиндан кўриб чиқади ҳамда Бирлашма Кенгаши мажлисига тақдим қилади;
- Бирлашма Кенгаши мажлисини чақиради, уни кун тартиби ва ўтказиш жойи юзасидан таклифлар киритади, муҳокама қилинаётган масалаларга оид материалларни тақдим этади, Федерация ва Бирлашма органлари қарорларининг бажарилиши ва назоратини ташкил қилади;
- Бирлашма Кенгашига Бирлашма раиси ўринбосарини лавозимидан озод қилиш тўғрисида таклиф киритади, шунингдек айрим (шу жумладан, лавозимидан озод этиш ҳақида ариза берган, саломатлиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмаган) ҳолларда Кенгаш мажлислари оралиғида уларни лавозимидан озод қилади ва Бирлашма Кенгаши мажлиси тасдиғига киритади;
- Бирлашмага аъзо ташкилотларнинг сайлаб қўйиладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни таклиф қилиши мумкин;
- Ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Бирлашма Кенгашига ахборот беради;
- Бирлашма ва аъзо ташкилотларнинг мулки (бинолар ва иншоотлар) реестрини тасдиқлайди;
- Бирлашма Кенгаши мажлислари оралиғида бирлашма мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади ва кейинчалик Бирлашма Кенгаши тасдиғига киритади;
- Бирлашманинг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширади. Федерания Кенгаши Раёсати билан келишган ҳолда Бирлашма Кенгашининг касаба уюшмаси ижтимоий суғурта бюджети бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини. мазкур бюджетлар ҳисобидан санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини тасдиқлайди;
- Ҳудуддаги касаба уюшмалари ташкилотларига касаба уюшмалари ва бошқа тизимдаги санаторийларга йўлланмалар беради ҳамда болалар оромгоҳларини молиялаштириш масалаларини ҳал этади;

 
  Фамилияси, исми ва шарифи Иш жойи ва лавозими 
 1 Аслонов Баходир Ориф ўғли Агросаноат мажмуи  ходимлари  касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси 
 2 Бобомуродова Анора Явкочдиевна   Милллий тикланиш демократик партияси вилоят Кенгаши раис ўринбосари 
 3 Жўраев Турдиназар Хайдарович  Таълим, фан ва маданият ходмлари касаба уюшмаси Хатирчи туман кенгаши раиси 
 4 Аҳмедов Учқун Шухратович Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси масъул ташкилотчиси
 5 Рўзимуродов Тўлқин Сиддиқович "Навоиазот" ОАЖ касаба уюшма қўмитаси раиси 
 6 Тоғаева Назира Маманазаровна Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси
 7 Халилов Шухрат Рахимович Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари
 8 Ниёзова Замира Шомуродовна Вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси касаба уюшма қўмитаси раиси
 9 Халилов Хуршид Ғаффорович Бирлашма Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири