Congue iure curabitur incididunt consequat

ЯНА БИР АНЖУМАН

2017 йил 4 июль куни Навоий вилояти "Ёшлар маркази”да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ташкил этилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар ишида жамоат ташкилотлари раҳбарлари, йирик корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, иш берувчилар, таниқли шоир ва ёзувчилар, барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари ва аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда касаба уюшма фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштириш. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатини семинар иштирокчилари орқали барча даражадаги касаба уюшмалари  ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни мазкур дастурий ҳужжат амалга оширилишига сафарбар этиш ҳамда иштирокини таъминлаш, Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштиришдир.  
Семинар ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Тоғаева Назира Маманазаровнанинг "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш” дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифалар тўғриси”даги маърузаси тингланди. Маърузачи семинар иштирокчиларига мурожаат қилиб, Форумнинг ташкил этилиши ва "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш” дастури”нинг қабул қилиниши, касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилаётган ходимларни бундан кейин янада катта масъулият билан ишлашга ундайди. Бугунги семинарда қатнашаётган барча касаба уюшмалари фаоллари Кўмаклашиш дастурини амалга ошириш бўйича ўзларига керакли кўрсатма ва тавсияларини олиб, Дастурнинг жойларга етказилишида ва ижросини сўзсиз таъминлашга қаратилган ишларни амалга оширишга ундади.
Шундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари Солиев Фахриддин Баҳронович "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумнинг аҳамияти тўғрисида ўз фикрини билдирди ва муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида ҳаётга тадбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар, амалий саъй-ҳаракатлар янги тараққиёт марраларини эгаллаш, замон шиддатига мос тарзда ривожланиш, халқимиз манфаатларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Семинар давомида ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакилларидан Савлдо –саноат палатаси навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи У. Мардонов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳудудий бошқармаси вакили  Ф. Ҳамроев, вилоят "Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Н. Исоқов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Г. Сатторовалар сўз олиб, семинар иши юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этишди.  
Шунингдек, Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири А. Бобомуродова, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлар бўйича Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгаши раиси Ў. Ражабов, Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича "Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмита раиси Т. Рўзимуродов,  Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Ф. Рахимова, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича Навоий Давлат Педагогика институти катта ўқитувчиси У. Абдуллаевлар Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни касаба уюшмалари ваколатлари доирасида давлат органлари ва иш берувчилар билан ижтимоий шериклик асосида амалга оширилишини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни ўз йўналишлари бўйича муҳокама этдилар.
Таъкидлаш зарурки, ўта қизғин руҳда ўтган амалий семинар йиғилиши жараёнида ҳар бир юртдошимизда, шу жумладан, касаба уюшма фаолларида бугунги кунда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайгани, янгича фикрлашлар замиридан давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатда олиб борилаётган изчил ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиш иштиёқи ўрин олганлиги намоён бўлди. Семинарда иштирок этган касаба уюшма фаоллари Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир устувор йўналишини амалга ошириш бўйича барча даражадаги касаба уюшма органлари олдида турган аниқ вазифаларни белгилаб олиш билан бирга уларни амалга ошириш механизмлари борасида ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, касаба уюшма фаоллари семинарда иштирок этган иш берувчилар, ижтимоий ҳамкор идора ва ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ходимларнинг асосий ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олган ҳолда иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, бунда "Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади” тамойилига амал қилган ҳолда ижобий натижаларга эришиш механизмларини, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилигини таъминлаш каби тадбирларни амалга ошириш бўйича муҳим вазифаларни муҳокама этдилар
Шундан сўнг Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Навоий ша=ар кенгаши раиси, Эҳтиром нишони соҳиби Юлдашев Алишер Муродович томонидан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаат ўқиб эшиттирилди.
Мурожаат юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Н. Тоғаева семинар иштирокчиларга қуйидагиларни баён этди:
Дарҳақиқат,  мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган юзлаб ватандошларимиз билан мулоқотларимиз, уларнинг касаба уюшмаларига қилаётган мурожаатларида  Юрт раҳбарининг ўз халқига бўлган меҳр-муҳаббати, унинг истиқболи, фаровон келажаги йўлида олиб бораётган  ўзгаришлар ва ислоҳотларидан чексиз миннатдор эканликлари  изҳор этилмоқда. Форумимиздан кўзланган бош мақсад ҳам жамиятнинг олти ярим миллион нафарга яқин фидойи, ватанпарвар фуқароларини ўз сафларида бирлаштирган касаба уюшмаларининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдаги ўрни, вазифаларини белгилаб олиш, барча касаба уюшма фаолларини юрт тараққиёти йўлида Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган эзгу ишлар рўёби учун бирлаштириш ва бу борада амалий натижаларга эришишдан иборатдир.
Семинар якунида сўзга чиққан ҳамкор ташкилотлар вакиллари "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.
Муҳокамаларда сўзга чиққан касаба уюшма фаоллари Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фуқароси учун ўзига хос чақириқ, ундов бўлганини, касаба уюшма аъзолари ҳам халқнинг орзу ниятлари рўёбига қаратилган Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда елкадош эканликларини, барча касаба уюшма аъзоларини юрт тараққиёти йўлида бирлашишга чақиришларини таъкидладилар.

Ўхшаш янгиликлар