ОЛТИНСОЙ САНАТОРИЙСИ

ОЛТИНСОЙ САНАТОРИЙСИ


   

 
Олтинсой санаторийси Навоий шаҳридан 80 км шимолий-шарқда Оқтоғ ёнбағрида жойлашган. Ҳудуднинг баландлиги денгиз сатҳидан 400м юқорида, ҳаво ҳарорати йил давомида январ 13C дан июл ойида +27.5C гача, ўртача 13.1C ни ташкил этади. Бу ерда даволаш учун ишлатиладиган минерал сув 1979 йилда Сирдарё гидрогеология экспедитсияси томонидан ичимлик сувини излаш вақтида топилган. Олтинсой санаторийсида беморларни даволаш учун 1п ва 2н скважиналаридан олинадиган минерал сувлар ишлатилади. Терапия ва тиббий реабилитация илмий текшириш институти ва "ГИДРОИНГЕО” ГП лабораторияларида бажарилган анализ натижаларига кўра мазкур сувлар кам минераллашган азотли юқори ҳароратли кремнийли натрий сулфат+хлоридли, кучсиз ишқорий юмшоқ сувлар туркумига кириб, 2л/с дебит билан чиқади. Сув таркибида қуйидаги специфик компонентлар ва микроелементлар мавжуд: радон, фтор, мишяк, селен, мис, рух ва бошқалар меъёрдан кам миқдорда. Мазкур сувлар юрак-қон томир системаси, асаб системаси, таянч-ҳаракат системаси, эндокрин системаси, сийдик айириш системаси, гинекологик ва тери касалликларида ванна кўринишида даволашга ҳамда ошқозон-ичак касалликларида даволовчи-ошхона суви сифатида ишлатишга тавсия этилади. Санаторийда ЭКГ, УТТ ва клиник-биохимик лаборатория текширишлари бажарилади
Санаторийда беморларга малакали шифокорлар
  • гинеколог;
  • кардиолог;
  • терапевт;
  • невропатолог;
  • стоматолог хизмат кўрсатишади.
  •  
    Манзили: Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Чилаш қишлоғи
    Телефон: (0-598) 778-21-28 факс: (0-436) 545-22-01
    E-mail: sihatgoh_oltinsoy@mail.ru

     
    ОРТГА ҚАЙТИШ


    © 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси