БУТУНЖАҲОН МУНОСИБ МЕҲНАТ КУНИ

Ўзбекистон ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўртасида имзоланган «2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури» га ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 27 май «Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификатция қилинган Конвенцияларини 2014-2016 йилларда амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида» ги 132-сонли қарорига биноан 7 октябр Бутунжаҳон «Муносиб меҳнат куни» га бағишланган тадбирлар мажмуни ва Ўзбекистон     касаба   уюшмалари   Федерацияси    Кенгашининг 2016 йил 23 сентябрдаги 4-40 «С»-сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида жорий йилнинг 7 октябр куни Бутунжаҳон «Муносиб меҳнат куни» га бағишланган давра суҳбати бирлашманинг мажлислар залида соат 10-00 да  бўлиб ўтади.
Дастур кун тартиби:

1. Кириш сўзи. Н.Тоғаева (Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси)

2. Касаба уюшмаларининг муносиб меҳнат концепциясининг амалга оширишдаги фаолияти. Маърузачи:Ф.Рахимова (Ижтимоий ҳимоя бўлими мудири)

3. Янги иш ўринларини ташкил этиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида. Маърузачи: Ф.Болиев (Вилоят меҳнат бош бошқармаси вакили)

4. Иш берувчиларнинг ижтимоий маъсулиятини ошириш омиллари. Маърузачи: З.Шарифжонов (Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи)

5. Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида янги тахрирдаги «Меҳнат мухофазаси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг аҳамияти тўғрисида. Маърузаси: Ч.Кодиров (Меҳнатни мухофаза қилиш бўлимии мудири)

 
Таклиф этилганлар

1. Вилоят ҳокимлиги.

2. Адлия бошқармаси.

3. Меҳнат Бош бошқармаси.

4. Халқ таълими бошқармаси.

5. Соғлиқни сақлаш бошқармаси

6. Вилоят прокуратураси.

7. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси.

8. "Маҳалла” хайрия жамоат Фонди.

9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси.

10. Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти.

11. "Камолот” ЁИХ вилоят кенгаши.

12. Фермерлар кенгаши.

13. Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси

14. Маданият ва спорт ишлари бошқармаси 

15. ОАВ вакиллари.

16. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари



© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш