Энг улуғ ва энг азиз айё муносабати билан Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан "Касаба уюшмаси - ҳарбийларга” акцияси доирасида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари оилаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Байрамона безатилган тадбирда бирлашманинг аппарат ходимлари, касаба уюшма фаоллари, Мудофаа, Ички ишлар тизими, Давлат Хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлганҳарбийларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Назира Тоғаева очиб берди.
Сўзга чиққанлар истиқлол берган неъматлар, вилоятда мутақилликдан кейин амалга оширилган изчил ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритишди.
-Ҳурлик буюк неъмат. Мустақилликнинг халқимиз ҳаётида туб бурилиш ясаганини ватандошларимизнинг юз-кўзидаги шукроналик, кўзларидаги қувончдан илғаш қийин эмас, - дейди вилоят мудофаа ишлари бошқармаси чақирувчиларини ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи падполковник Муҳаммад Шерматов. – Албатта, юртимизнинг тинчлиги учун жонини фидо қилган юксак жасорат эгалари бўлмиш ҳарбийларимизнинг ҳам бунда ўрни беқиёс. Уларнинг ёрқин хотираси қалбимизда мангу қолади. Фурсатдан фойдаланиб уларнинг оила аъзоларини чин дилдан табриклайман. Уларнинг фарзандлари ҳам оталарига ўхшаб, ватанга муносиб март ва жасур инсонлар бўлиб вояга етишини тилаб қоламан.
-Тадбир иштирокчиларига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман, -дейди Нафиса Шукурова. Бизни мазкур байрам тадбирига таклиф этиб, эътибор ва эъзозлаганидан кўнглим қувончга тўлди. Турмуш ўртоғим Зокир Қаххоров хизмат вақтида ҳалок бўлган эди. Бугун у кишининг хотирасига илиқ сўзлар айтилиб, ёдга олинди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Келажакда ўғлим отасининг касбини танламоқчи. Ҳарбий соҳага қизиқиши ўзгача.
Тадбир якунида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг хизмат даврида ҳалок бўлган ҳарбийларни 11нафар оила аъзоларига пул мукофоти берилди.
Феруза Мардиева,
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
бўлим мутахасиси.