ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН

Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли тиббий ислоҳотлар натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди. Оналар ва болалар ўлими уч баравар камайди.
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган бундай юксак ютуқлар халқаро миқёсда ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг оналик ва болаликни муҳофазалашга оид миллий модели тараққий этган мамлакатларга намуна сифатида тавсия этилгани бунга ёрқин мисолдир.
"Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Хатирчи тумани Майдонсой ҚВП врачи Ризақулова Ҳилола Жўрақуловна, Навоий вилоят фтизиатрия ва пулмонология маркази кичик тиббий ходими Тошниёзова Ойимгул Бобоназаровна ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси врачи Исломов Иброхим Жумаевичлар ўз саломатликларини тиклаб келишлари учун "Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланма билан тақдирланганлигини келтириш мумкин.

З.Мислимов Ижтимоий суғурта бўлими мудири


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш