Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан "Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови" ўтказилмоқда.
Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга coғлoм ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини оширишдан иборат.
Биринчи босқич – вилоятда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган ёш мутахассислар ўртасида ўтказилади. Биринчи босқичга ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши комиссияси якун ясайди.
Танловнинг 1-босқичи 2020 йилнинг 25 февралида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ўтказилади.
Ҳар бир тармоқ бўйича аниқланган "Энг яхши ташкилот”,"Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва "Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” ҳамда "Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинантлари 1-босқич ғолиби деб ҳисобланади ва Вилоят касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.
Барча корхона, ташкилот ва муассасалар 2020 йилнинг 1 февралига кадар Низомнинг 4.9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига такдим этишлари лозим:
Танловнингбиринчи босқичида ғолиб бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар ҳужжатлари кўрик-танловнинг 2-босқичида иштирок этишлари учун тармок касаба уюшмалари Республика Кенгашларига юборилади.
Кўрик-танловнинг иккинчибосқич ғолибларини тақдирлаш "28апрель–Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”да тантанали тарзда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф этган ҳолда ўтказилади.
2020 йил учун ўтказилаётган "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоат назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”да иштирок этинг ва ютуқлардан бирига эга бўлинг!
Низомни юклаб олиш: nizom
Мурожаат учун телефон: +998792260373