Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг навбатдаги Кенгаш Мажлиси ва Раёсат йиғилши жорий йилнинг 5 август куни бўлиб ўтди. Кенгаш Мажлиси йиғилишида бирлашма кенгаши аппарати ходимлари, Кенгаш аъзолари, тармоқ масъул ташкилотчилари, шахар, туман кенгашлари раислари, қўмита ва бошланғич ташкилотлар фаоллари иштирок этдилар.
Кенгаш Мажлисида бирлашма кенгаши томонидан 2016 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар, ютуқлар, шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Раёсат йиғилишида 2016 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумининг бориши ва "Соғлом она ва бола йили” дастур тадбирлари режасининг 6 ой давомида бажарилиши тўғрисидаги масалалар ҳам кўрилди.
Кун тартибидаги кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва масъулларга вазифалар топширилди.