Вилоят ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжаллаб тузилган ҳудудий келишувнинг тегишли банди ижроси юзасидан барча шаҳар ва туманларда касаба уюшмаларида сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар малакасини ошириш мақсадида "Корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоат назоратини ташкил этиш” мавзусида ўқув-семинарлари ташкил этилди.Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Кармана, Қизилтепа, Нурота, Навбаҳор, Хатирчи, Конимех ва Навоий шаҳрида ташкил этилган ўқув-семинарларида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ч.Қодиров, Вилоят меҳнат Бош бошқармаси бош давлат техник инспекцияси бошлиғи Ф.Болиев ҳамда туман суғурта бўлимлари ҳодимлари ва вилоят Суғурта маркази бошлиғи А.Ражабовлар томонидан тармоқ касаба уюшмаларида сайланган 834 нафар вакилларга "Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматиқ-ҳуқуқий асослари”, "Касаба уюшмаларида сайланган вакилларнинг фаолияти, уларнинг асосий вазифа ва ҳуқуқлари”, "меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш тартиби, уч босқичли назорат”, ҳамда "Ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш”, "Меҳнатни муҳофаза қилишни молиявий таъминлаш”, "Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарининг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш”, "Зарар тўловларини иш берувчилар томонидан тўғри тўланиши”, "Иш берувчининг мажбурий суғуртаси”, "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш”, "Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронликни ва касбий лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби” тўғрисидаги мавзуларда тушунчалар берилди.
Ўқув-семинари сўнгида тингловчиларга "Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини ташкил этиш тўғрисида” қўлланмалар тарқатилди ҳамда "Ўзбекистон меҳнатни муҳофаза қилишда касаба уюшмаларининг роли” ҳамда "Касаба уюшмалари соҳасида жамоатчи вакилнинг вазифа ва ҳуқуқлари” тўғрисида видеофильмлар намойиш этилди.
Жамоатчи вакиллар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилардан тўлиқ ва аниқ жавоб олдилар.
Ўқув-семинари қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мухассиси
Махбуба Қамбарова