ИСТИҚЛОЛНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИ

Навоийда "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида "Истиқлол фарзандлари" ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Ватанимиз мустақиллиги­нинг йигирма беш йиллиги муносабати билан "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳам­кор­лигида ташкил этилган тадбирда турли танловлар, фан олимпиадалари ва спорт му­со­бақаларида ғолибликни қўлга киритган истеъдодли ёшлар иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томон­ла­ма қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг шароит ва имконият­лар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Фестиваль доирасида Навоий шаҳридаги Тасвирий санъат галереясида "Ватанимга менинг туҳфам!" мавзусида расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Ёшлар марказида инновацион ва бизнес ғоялар тақ­димоти, турли кўргазмалар ўтказилди.
Иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ ва шаф­фофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича кенг маълумотларга эга бўлди.
"Навоий кон-металлургия ком­бинати тарихи" музейи ва На­воий давлат кончилик инс­титутининг замонавий янги ўқув биносида мамлакатимиз ер­ости бойликларидан оқи­лона фойдаланиш, уни қазиб олиш, соҳани малакали мутахассислар билан таъминлаш борасида яратилган шароитлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
— Жорий йилда "Йил сардори" кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолиби бўлдим, — дейди Наргиза Мажидова. — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиндим. Келажакда мен ҳам истиқлолнинг бахтиёр фарзандлари қаторида Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилганман.
Ёшлар фестивали Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғининг кичик амфитеатрида ташкил этилган таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.
Манба: www.dustlikbayrogi.uz


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш