Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган "Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси

    Юртимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.
Хонадонларимиз кўрки бўлган бадавлат кексаларимизни, фахрийларимизни ҳар томонлама қадрлаш ва эъзозлаш мақсадида мамлакатимизда кенг кўламли  ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниб,  эл-юртнинг тинчлиги, эрки ва озодлиги учун курашган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган инсонлар, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинмоқда.
Ҳар йили байрам арафасида касаба уюшмалари ҳам уруш ва меҳнат фахрийларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Касаба уюшмалари – фахрийларга” акциясини ўтказади.
Акция доирасида:
- иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг барчасига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш;
- уруш ва меҳнат фронти иштирокчилари яшаётган 2 000 та оилага 
замонавий электр-маиший техника жиҳозларини бепул бериш;
- ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан жами 140 нафар кекса ва жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари олиб бериш;
- 2500 нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида касаба уюшмаларининг ижтимоий кўмак чораларини кўриш;
- ҳар бир ҳудуддан биттадан жами 14 та "Саховат” кексалар ва ногиронлар интернат уйларига ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;
- уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларининг касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда белгиланган тартибда соғломлаштирилишларини ташкил этиш;
- касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 200 нафар ишлайдиган кексаларни бепул, 200 нафар ёлғиз кексалар, ногирон ҳамда меҳнат фахрийларини жамоа шартномалари орқали бепул, 200 нафар ишловчи ходимларнинг нафақадаги ота ёки оналарини имтиёзли равишда соғломлаштириш;
- ҳар бир ҳудуддан 80 нафардан жами 1120 нафар кексаларнинг, уруш ва меҳнат фахрийларининг республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш;
- "Наврўз” ва Мустақиллик байрамлари арафасида 560 нафар кекса фахрийларнинг театр, концерт ва бошка маданий тадбирларга ташрифини ташкил этиш;
- Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, дартс, армстерлинг турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ишлари амалга оширилади.