НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИНИНГ
БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ

  • ЎЗКУФК ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТИ

  • ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР

  • ҚЎШМА ҚАРОРЛАР


  Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Федерацияга аъзо ташкилотлар хорижий, биринчи навбатда иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг халқаро касаба уюшмалари бирлашмалари, тармоқ касаба уюшмалари, шунингдек фаолияти меҳнат муносабатлари, касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боглиқ бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган халқаро фаолиятни олиб бормоқда.
  Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий мақсад ва вазифаларидан, халқаро майдонда мамлакатимиз мавқеи тобора мустақкамланиб бораётганлигидан келиб чиқиб, касаба уюшмалари Федерациясининг халқаро фаолияти стратегияси ҳозирги босқичда қуйидаги мақсадларга қаратилади:
- Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини мустаҳкамлашга, халқаро обрў-эътиборини янада оширишга кўмаклашиш;
- халқаро ва минтақавий сиёсатнинг муҳим йуналишлари бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
- мамлакатни модернизация қилиш учун қулай инвестициявий муҳит яратиш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш;
- халқаро бирлашмалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган ташкилотлари, биринчи навбатда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
- Ўзбекистон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини ратификация қилишга кўмаклашиш;
- ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш орқали Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти (ОБСЕ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан алоқаларни янада кучайтириш;
- ўзаро делегация ва ахборот алмашиниш мақсадида Европа касаба уюшмалари конфедерацияси, касаба уюшмалари халқаро Конфедерацияси билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро тадбирларда иштирок этиш;
- жамоа келишувлари ва шартномаларини тузиш, минимал ижтимоий кафолатларни жамоа-шартномавий муносабатлар орқали тартибга солиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштириш, бандликни таъминлашда касаба уюшмаларининг иштироки масалаларида хорижий мамлакатлар касаба уюшмалари марказлари, мазкур масалалар билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан тажриба алмашиш;
- хотин-қизлар бандлиги муаммолари, гендер тенглиги масалаларида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг тегишли агентликлари, халқаро (минтақавий) хотин- қизлар бирлашмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, амалга ошириш имконияти бўлган пилот лойиҳалари орқали, донорлик ёрдамини жалб этган ҳолда, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- меҳнат муҳофазаси соҳасида МОТ-СУОТ-2001 сонли "Меҳнат муҳофазаси бўйича бошқариш тизими" Давлатлараро стандартини Ўзбекистонда жорий қилинишига кўмаклашиш;
- меҳнатни муҳофазаси масалаларида жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасида хорижий мамлакатлар касаба уюшмалари марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро маълумот ва тажриба алмашиш, бу йўналишда давлатлараро бўлиб ўтадиган илмий-амалий конференция, семинар ва мажлисларда иштирок этиш;
- хорижий давлатларда нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан касаба уюшмалари фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини ўрганиш, бу масала юзасидан чет эл касаба уюшмалари марказлари, мазкур соҳада таниқли хорижий экспертлар иштирокида халқаро конференциялар ташкил этиш, хорижда ташкил этилаётган семинар, конференцияларда иштирок этиш;
- жаҳон маданиятини ривожлантиришга ноёб ҳисса қўшган Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини хорижий давлатларда тарғибот-ташвиқот қилиш ҳамда оммалаштиришга кўмаклашиш, бу мақсадларда республикада фаолият юритаётган хорижий давлатларнинг маданият марказлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
- касаба уюшмалари спортчиларини халқаро мусобақалар, Осиё, жаҳон чемпионатлари, Олимпиада ўйинларида иштирок этишларини таъминлаш орқали Ўзбекистонда спортни ривожлантириш соҳасида эришилаётган ютуқларни тарғибот қилиш;
- республикада туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида хорижий, жумладан касаба уюшмаларининг туристик компаниялари билан алоқаларни ўрнатиш, уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ҳамда мазкур тажрибалардан касаба уюшмалари туризмини, хусусан соғломлаштириш туризмини ривожлантиришда фойдаланиш;
- жаҳон касаба уюшмалари ҳаракатидан хабардор бўлиш, халқаро касаба уюшма марказлари билан ахборот алмашиш, Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари мазмуни ва моҳиятини англатадиган, ташқи ва ички сиёсатининг асосий соҳаларини ифода этувчи ҳақиқий ахборотни хорижий касаба уюшмалари марказларига етказиш учун замонавий ахборот технологияларидан, бутунжаҳон ахборот тармоқлари ("Интернет") имкониятларидан кенг фойдаланиш;
- касаба уюшмалари кадрлари малакасини ошириш мақсадида касаба уюшмалари, бошқа ҳалқаро ташкилотлар ўқув марказлари, жумладан Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро ўқув маркази (Турин), Россия мустақил касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ва бошқа хорижий ўқув марказлари билан амалий ҳамкорликни давом эттириш ва ўрнатиш, ўқув дастурларида иштирок этиш, семинарлар ва конференциялар ташкил этиш.
- Касаба уюшмалари Федерациясининг халқаро фаолияти Стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширилиши, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг халқаро касаба уюшмалари ҳаракатида тутган ўрнини мустаҳкамлаш, мавқеини ошириш имконини беради.

Батафсил маълумотлар: