ҲИСОБОТЛАР

  • Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича маълумот

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мажлисида 2016 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида барча соҳаларда амалга оширилган ишлари муҳокама қилинди ҳамда 2017 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари белгилаб олинди.
        Шунингдек, жорий йилнинг 7 февралида Федерация Кенгашида бўлиб ўтган Раёсат йиғилишида касаба уюшмалари тизимида амалга оширилган ишлар, ютуқлар шу билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, муаммолар, олдимизда турган долзарб вазифалар тўғрисида Федерация Кенгаши раиси томонидан атрофлича ахборот бериб ўтилди.
        Юқоридагилардан келиб чиқиб, касаба уюшмалари фаолиятининг 10 та устувор йўналишлари доирасида 2016 йил давомида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ҳам ходимлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг ҳуқуқий негизини шакллантириш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнат бозоридаги жараёнларини самарали тартибга солиш, меҳнат муҳофазаси, меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларини соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш, касаба уюшмалари ташкилий мустаҳкамлигини таъминлаш, ишчи-хизматчиларни ойлик маошларини ўз вақтида олишларини назорат қилиш, жисмоний тарбия ва маънавий-маърифий ишлар, касаба уюшмалари фаоллари ўқувини уюштириш борасида катта ижобий ишлар амалга оширилди.

    Тўлик юклаб олиш

    2016-yil-yakunlari.doc [100.75 Kb] (кўчиришлар сони: 1)

  • Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йил III-чорак давомидаги фаолияти якунлари бўйича маълумот

        Мустақил давлатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 9 ойи давомида вилоятимизда ялпи худудий махсулот 105.9 фоизга, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 4.2 фоизга, истеъмол товарлари 14.8, қишлоқ хўжалиги ялпи махсулоти 6.7, қурилиш ишлари 11.6, чакана савдо айланмаси 15 ҳамда жами кўрсатилган хизматлар 15.5 фоизга ўсиши таъминланган бўлиб, корхоналар томонидан 43 млн долларлик махсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди.
        Шу билан бирга ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида 2016 йил 9 ойи давомида касаба уюшмалари фаолиятининг 10 та устувор йўналишларини амалга оширишда Федерация Кенгаши тизимида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди.
        Жумладан, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ишларни янада самарали ва тизимли олиб бориш бўйича “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни муҳокама этиш жараёнида касаба уюшмалари мутахассисларининг бевосита иштирок этиши орқали, ушбу қонунинг янги таҳрири 2016 йилнинг 22 сентябрь куни тасдиқланди ва кучга кирди.

    Тўлик юклаб олиш

    2016-yil-3-chorak.doc [81.5 Kb] (кўчиришлар сони: 10)

  • Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йил I ярим йиллик давомидаги фаолияти якунлари бўйича маълумот

        Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши "Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 2016 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахборотни тинглаб ва муҳокама қилиб, касаба уюшмалари фаолиятининг 2016 йил учун белгилаб олинган устувор йўналишлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилганлигини билдиради. Жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалалар бўйича 9 та тушунтиришлар, юридик хизмат фаолиятига оид 2 та тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқилди, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан Меҳнат Кодекси ва Оила Кодексининг тегишли моддаларига жами 3 та, Давлат дастури бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддасига эса 2 та ҳамда "Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш Тартиби”га таклифлар берилди. Ходимларнинг ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган чора-тадбирлар жумладан, давра суҳбатлари, семинар, конференция ва бошқа чиқишлар бўйича меҳнат жамоаларида 28 та, яшаш жойларида 8 та, даврий нашрларда 5 та, телевиденияда 1 та, веб-сайт орқали 5 марта чиқишлар қилинди.
       Касаба уюшмаларига 2016 йил 1 ярим йиллиги давомида фуқаролардан жами 228 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 31 таси ёзма, 90 таси оғзаки ва 106 та "Ишонч телефони”га қилинган мурожаатлардир. Ушбу мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда қайд этилиб, қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилишига эришилди ва ҳуқуқи тикланган фуқаролар сони 24 нафарни ташкил этди. Турли бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятининг ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари кучайтирилиб, туман ва шахарларда 60 маротаба ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ўтказилди.

    Тўлик юклаб олиш

    2016-yil-1-yarim-yillik-yakuni.doc [53 Kb] (кўчиришлар сони: 9)

  • Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йил I-чорак давомидаги фаолияти якунлари бўйича маълумот

        Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва тизимдаги касаба уюшмалари ташкилотларининг белгилаб олинган устувор вазифалари доирасида 2016 йил 1 чораги давомида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан касаба уюшмаларининг таклифлари тақдим этилди, “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гурухи таркибига касаба уюшмалари мутахассисларининг фаол иштироки таъминланди. Федерация Кенгашининг Ўқув марказида худуддаги касаба уюшмалари фаолларининг 25 нафардан ортиғи фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича ўқитилди.
        Бундан ташқари, Ўқув маркази расмий сайтида ташкил қилинган масофадан малака ошириш тизими орқали 30 нафар ходимнинг малакаси оширилиши эришилди. 2016 йил 1-чорак ҳолатида 204458 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшма аъзолигига олинган бўлиб, касаба уюшма аъзолар сони ўтган 2015 йил 1-чорагига нисбатан 102 фоизга ёки 4211 нафарга кўпайди. Бирлашма Кенгаши ва тармоқ касаба уюшмалари билан ҳамкорликда 2015 йил 1 чорак давомида вилоятдаги корхона ва ташкилотларда 116 та касаба уюшмалари ташкилотлари тузилиб, уларда аъзолар сони 771 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йил 1 чорагида бу кўрсаткич 199 та корхона ва ташкилотларда 1607 нафар ишчи ходимлар касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинганини кўрсатади. Бу эса ўтган йил 1 чорагида аъзо қилинган ташкилотларга нисбатан 171 фоизга кўпайганлигини кўрсатади. ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалалар бўйича 6 та тушунтиришлар, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури лойиҳасига киритиш учун “Меҳнат Кодекси” ва “Оила Кодексига” 3 та, Давлат дастури бўйича “Жиноят кодекси”нинг тегишли моддасига 2 та, “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида”ги ҳамда “Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш Тартиби”га таклифлар берилди. Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг 6-бандига асосан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, вилоят адлия бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси билан биргаликда вилоятдаги корхона, муассаса ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини ошириш мақсадида вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ойида 2 тадан корхона ва ташкилотларда “Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда ва бу давра суҳбатларига 400 дан ортиқ ёш ишчи-ходимлар иштироки таъминланди.

    2016-yil-1-chorak-yakuni.doc [64 Kb] (кўчиришлар сони: 4)