ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЎЛИМИ

   МИСЛИМОВ ЗАЙНИДДИН ШОДИЕВИЧ

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   ижтимоий суғурта бўлими мудири
   Телефон: 0 (436) 226-02-47
   Факс:        0 (436) 226-02-47
   Электрон почта: z.mislimov@kasaba.uz

  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

30 ноябрь 1983 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 2004 йил Тошкент давлат аграр университети (кундузги)

Мутахассислиги

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

Тизимдаги иш стажи

2011 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2012 йилдан

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Уставига амал қилиб, Кенгаш Раёсати қарорларини бажаради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
- Федерация Кенгашидан келган ҳужжатларни ўрганиб, бўлим ходимига ва қуйи касаба уюшма тузилмаларига етказади ҳамда бажарилишини назорат қилади;
- вилоят (шаҳар) касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши қарорларини бажаради ва ижросини назорат қилади;
- ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун йўналтирилган ижтимоий суғурта ажратмаларини мақсадли ва самарали фойдаланишини таъминлайди;
- бўлим фаолияти йўналишига оид кўрик-танловлар ва тадбирларни ўтказиш ишларини ташкиллаштиради;
- бўлимнинг йиллик иш режасини тузади ва унинг тўлиқ бажарилишини таъминлайди;
- ижтимоий суғурта бюджетини тармоқлар кесимида тузади ва бажарилишини таъминлайди;
- ягона ижтимоий тўловлар бўйича давлат солиқ бошқармалари ва банклар билан доимий алоқада бўлади. Ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмалар тушумлари тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, тармоқлар бўйича ажратади;
- банк ҳисоб рақамларига тушган маблағлар ва қилинган сарф-харажатлар бўйича 1, 2, 3, 7-журнал ордерларни ҳамда бош китобни юритади;
- ҳар чорак якуни бўйича худудий солиқ бошқармаси ва марказий банк билан ягона ижтимоий тўлов ажратмалари бўйича солиштирма далолатнома тузади;
- берилган йўлланмаларнинг тўланадиган қисман қийматини ҳисоб-китобини олиб боради ҳамда тушумини ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилади;
- тасдиқланган бюджет асосида сотиб олинган йўлланмалар учун Санатор-курортлар бошқармасига маблағни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
- ҳар чорак якуни бўйича ўтказилган маблағ ҳамда олинган йўлланмалар бўйича Санатор-курортлар бошқармаси билан солиштирма далолатнома тузади;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталаридан болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмаларига бўлган талабномаларни йиғади, уларнинг даромадларини ҳисобга олган ҳолда жамланма тақсимот режасини тузади;
- болалар соғломлаштириш оромгоҳлари сметаларини йиғади, текширади ва бажарилишини назорат қилади;
- оромгоҳларни молиялаштириш учун (смета , штат жадвали, ходимлар ойлиги, овқат пули ва х.к бўйича) кетадиган маблағларни ҳисоблайди ва ушбу маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди. Болаларни соғломлаштириш мавсуми олдидан семинарлар ташкил этади;
- ҳар мавсум якуни бўйича болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳисоботларини қабул қилади, умумлаштиради ва Федерация Кенгашига чорак молиявий ҳисоботлари билан топширади;
- ҳар чорак якунига кўра ижтимоий суғурта бюджетининг бажарилиши бўйича молиявий ҳисобот тузади ва тармоқлар кесимида қилинган тахлиллар ҳамда йўлланмалардан фойдаланган ходимлар рўйхати билан Федерация Кенгашига тақдим қилади;
- ҳисоботлар тахлили натижалари асосида тармоқ касаба уюшмалари тузилмаларида ҳаражатлар даромадга нисбатан 65 фоиздан кам ёки кўп бўлмаслигини назорат қилади;
- Федерация Кенгашига ўтказилаётган маблағни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
- давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишлар олиб боради;
- туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларига амалий ёрдам беради;
- бирлашма Кенгаши, Раёсати мажлисларига масала тайёрлайди ва унинг бажарилишини таъминлайди;

   НАЗАРОВА МУЯССАР ҒАППОРОВНА

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   ижтимоий суғурта бўлими етакчи мутахассиси
   Телефон: 0 (436) 226-02-47
   Факс:        0 (436) 226-02-47
   Электрон почта: m.nazarova@kasaba.uz


  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

20 ноябрь 1962 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

1984 йил, Тошкент Халқ хўжалиги институти

Мутахассислиги

Иқтисодчи

Тизимдаги иш стажи

1985 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2012 йилдан

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- тармоқларнинг туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталаридан йўлланмаларга бўлган талабномаларни йиғиб, жамланма талабнома тузади ва Федерация Кенгашига тақдим этади;
- Федерация Кенгаши Раёсати қарори билан тасдиқланган тақсимот режаси асосида тармоқларнинг шаҳар, туман кенгашлари даромадларини инобатга олган ҳолда тақсимот режасини тузади ҳамда худудий бирлашма Раёсат қарори билан тасдиқлаб, қуйи ташкилотларга етказади ва ижросини таъминлайди;
- тасдиқланган режа асосида Санатор-курортлар бошқармасидан ҳар чоракда йўлланмаларни ишонч қоғози орқали олади ва уларни тармоқлар, сўнгра тармоқларнинг шаҳар, туманлари, бирлашган ва бошланғич ташкилотлари бўйича саралайди;
- ушбу йўлланмаларни тармоқларнинг туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталарига ишонч қоғозлари орқали юк хати билан беради;
- берилган йўланмаларнинг тўланадиган қисман қийматини ҳисоб-китобини олиб боради ҳамда тушумини ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилади;
- ҳар бир йўлланмани рўйхатга олиб, улар бўйича тўлов топшириқномалари ва пластик карточкалари орқали ўтказилган қисман тўловларни банк мемориал ордерларидан аниқлаб, белгилаб боради;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- тармоқларнинг туман, шаҳар кенгашлари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталаридан ҳар чоракда йўлланмалар бўйича ҳисоботларни (форма 14) ҳамда йўлланмалардан фойдаланган ходимлар рўйхатини қабул қилади, тармоқлар ва вилоят бўйича умумлаштириб бўлим мудирига топширади;
- бўлим мудири хизмат сафарида, касаллик таътилида ёки меҳнат таътилида бўлган вақтларда бўлим мудири вазифасини вақтинчалик бажаради.