ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РАИС МАСЛАҲАТЧИСИ

   ХУДОЯРОВ ФАРРУХ ЗОКИРОВИЧ

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
   Телефон: 0 (436) 226-08-74
   Факс:       0 (436) 226-02-03
   Электрон почта: f.hudoyarov@kasaba.uz

  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

19 январь 1987 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Кармана тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 2011 йил Навоий давлат педагогика институти (кундузги)

Мутахассислиги

миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари

Тизимидаги иш стажи

2017 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2017 йилдан

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- статистика, солиқ органлари, худудий хокимликлардан олинган маълумотлар асосида худудда касаба уюшма ташкилоти тузилмаган корхона, ташкилотлар рўйхатини шакллантиради;
- худуддаги барча корхона ва ташкилотларда бошланғич касаба уюшма ташкилотларини тузиш, янги тузилган бошланғич ташкилотларни тегишлича тармоқ касаба уюшмаси хизматига ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилади ва ойлик мониторинг юритади;
- касаба уюшмалари Республика Кенгашларнинг масъул ташкилотчилари, туман, шахар кенгашлари томонидан худудда касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилаётган ўқув семинарларида, уларнинг сўровига биноан иштирок этади, зарур ҳолларда семинарлар ташкил этишда кўмаклашади;
- худудда бошланғич ташкилотлар, туман, шахар кенгашларининг Устав бўйича фаолиятлари намунали тарзда йўлга қўйилишида масъул ташкилотчилар, соҳа бўйича бирлашган қўмиталар билан ҳамкорлик қилади;
- бирлашма Кенгаши раҳбарияти, бўлим мудирлари ва масъул ходимлари лавозимларига номзодлар “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом”да кўзда тутилган тартибда Федерация Кенгаши билан келишилиши ва суҳбатдан ўтказилишини ташкил қилади;
- тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг масъул ташкилотчилари, туман, шаҳар кенгашлари раислари ловозимларига номзодлар Бирлашма кенгаши раҳбарияти билан келишиш ишларини ташкиллаштиради;
- ташкилий ишлар масалаларида касаба уюшмасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан уларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириб туради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тадбирларини, шунингдек унинг раёсати ва фаолият кўрсатиши билан боғлиқ ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
- аъзо ташкилотларнинг сайлаб қўйиладиган органлари билан доимий алоқада бўлиб туради;
- касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалар тамонидан ўтказиладиган тадбирлар (конференциялар, мажлислар, йиғилишлар ва х.к.) жадвалларни аниқлаб боради ва улар ишида бирлашма раёсати аъзоларининг иштирок этиши юзасидан таклифлар киритади;
- касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳисобот-сайлов йиғилиш боришини, шунингдек ҳисобот-сайловлар якуни буйича улар тақдим этган хисоботларни таҳлил қилиб умумлаштиради, ҳисобот - сайловлар якуни тўғрисида бирлашма раёсати ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашини белгиланган тартибда ҳабардор қилади;
- вилоят касаба уюшма ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
- касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш, аъзоларни ҳисобга олиш масалаларини мувофиқлаштириш ишларни амалга оширади;
- вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифлар киритади, уларни ҳужжатларини умумлаштиради ҳамда бирлашма кенгаши раҳбарияти суҳбатидан ўтишини ташкиллаштиради, номзодларни тасдиқлаш учун кенгаш раёсати мажлисига киритади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ходимларга меҳнат таътилларини бериш юзасидан фармойишлар тайёрлайди ҳамда имзолаш учун раҳбариятга тақдим қилади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг келгуси ва жорий иш режалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига бирлашган касаба уюшмаларининг конференцияларида, касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси мажлисларида билдирилган танқидий фикр ва мулоҳазаларни бартараф этиш юзасидан тадбирларни умумлаштиради ҳамда бирлашма раёсатининг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аъзолари ва касаба уюшма фаолларидан доимий ва вақтинчалик комиссиялар, ишчи гуруҳлари тузиш бўйича таклифлар киритади ва мувофиқлаштиради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар оралиғидаги фаолияти тўғрисида маълумотларни умумлаштиради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мажлиси ва раёсат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш, бирлашма иш режаларини ишлаб чиқиш, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш даврида раҳбарият топшириғига биноан бирлашма бўлимларининг ишини мувофиклаштириб туради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси касаба уюшмалари фаолияти, олиб борилаётган ишлар ва унда кўриладиган масалалар бўйича семинарлар, илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари ўтказади ва жойларда амалий ёрдам кўрсатади;
- бирлашма Конференцияси делегатлари, Кенгаши ва Раёсати аъзолари бўйича маълумотларни умумлаштиради ва расмийлаштиради;
- худуддаги соҳага тааллуқли бошланғич ташкилотлар, уларда аъзолар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни аниқлаштириб боради, мазкур маълумотлар, шунингдек масъул ташкилотчилар тақдим этган маълумотлар асосида хизматда фойдаланиш учун худуд бўйича бошланғич ташкилотлар, улардаги аъзолар сони тўғрисида маълумотларни шакллантиради;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- бўлим фаолияти йўналишига оид кўрик-танловлар ва тадбирларни ўтказиш ишларини ташкиллаштиради;
- касаба уюшмаси фаоллари ва ходимларни Федерация Кенгашининг “Эхтиром нишони” ва фахрий ёрлиғи, Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича таклифлар юзасидан тегишли ҳужжатларни тайёрлайди, Федерация Кенгаши ва давлат хокимиятларига тақдим этади;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Мажлиси ва Раёсати қарорларининг ижросини таъминлайди ва мониторинг қилиб боради.