ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ
ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ НИЗОМИ
I. Умумий қоидалар
1.1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоийвилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси (матнда кейинги ўринларда "бирлашма” деб аталади) – Навоий вилоятида касаба уюшмалари аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ишларини ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ҳамда бирдамлик асосида амалга ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда"Федерация” деб юритилади)га аъзо тармоқ касаба уюшмаларининг ҳудуддаги барча касаба уюшмалари ташкилотларини бирлаштиради.
1.2. Бирлашма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат ва Фуқаролик кодекслари, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, "Ижтимоий шериклик тўғрисида” ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар, шунинг нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Федерация Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
1.3. Бирлашма Федерациянинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини Навоий вилояти ҳудудида (кейинги ўринларда "ҳудуд” деб юритилади) амалга оширади.
1.4. Бирлашма Федерация Кенгашининг қарорига мувофиқ ташкил этилиб, ҳудудда Федерация манфаатларини ифодалайди ва амалга оширади.ю
1.5. Бирлашма давлат ва хўжалик органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг бирлашма фаолиятига аралашишига, шунингдек, бирлашманинг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди, қонунларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
1.6. Бирлашма олдида турган вазифаларни амалга ошириш мақсадида бирлашма кенгаши аппарати шакллантирилади.
1.7. Бирлашма ўз фаолиятида давлат органлари, иш берувчилар, уларнинг бирлашмаларидан мустақилдир, улар олдида ҳисобдор эмас, ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
1.8 Бирлашма мустақил равишда бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш ҳуқуқига эга эмас.
1.9 Бирлашманинг номаланиши
ўзбек тилида: тўлиқ – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси; қисқартмаси – ЎзКУФ НВКУТБ;
рус тилида: тўлиқ – Навоийское областное объединение профсоюзных организаций Федерации профсоюзов Узбекистана ; қисқартмаси – НООПО ФПУз;
1.8. Бирлашманинг раҳбар органи – Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг жойлашган ери (почта манзили): 210100. Ўзбекистон Республикаси, Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 33-уй.
II. Бирлашманинг асосий мақсад ва вазифалари
2.1. Бирлашма фаолиятининг асосий мақсади Федерацияга аъзо тармоқ касаба уюшмаларининг ҳудуддаги барча касаба уюшмалари ташкилотлари аъзоларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари, ишлаб чиқариш, касбий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, аъзо ташкилотларнинг умумий мақсадларига эришиш, умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг ҳуқуқий кафолатларини таъминлашдир.
2.2. Бирлашма касаба уюшмалари ташкилотларининг қуйидагиларга эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштиради ва қўллаб-қувватлайди:
миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъи назар, касаба уюшма аъзосининг меҳнат қилиш, иш ва касбини эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитига ва ишсизликдан ҳимояланишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишига;
 
Тўлиқ юклаб олиш:  nizom.pdf [5.35 Mb] (кўчиришлар сони: 16)