ИШЛАР БОШКАРУВЧИСИ

   ЎСАРОВ ТЎЛКИН МАХМУДОВИЧ

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   ишлар бошкарувчиси
   Телефон: 0 (436) 226-03-73
   Факс:        0 (436) 226-02-03
   Электрон почта: navoi@kasaba.uz

  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

5 май 1972 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Нурота тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 1994 йил, Самарқанд давлат университети

Мутахассислиги

Матаматика ўқитувчиси

Тизимдаги иш стажи

2010 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2012 йилдан

- бирлашмада почта, телеграф алоқалари ишини ташкиллаштиради;
- иш юритиш хизмати ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига хўжалик ва техникавий хизмат кўрсатилиши устидан ишларни амалга оширади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ўтказиладиган Конференциялар, Мажлис, Раёсат йиғилишлари, семинарларда ташкилий-техник, хўжалик хизмати кўрсатишни таъминлайди;
- хизмат сафари бўйича келган кишиларни меҳмонхонага жойлаштириш, хизмат сафарига жўнаб кетадиган кишилар учун самолёт ва темир йўл чипталарини сотиб олиш масаласини ҳал этади;
- зарур меҳнат шароитларини яратиш, анжомлар ва хўжалик жиҳозлар сақланишини, уларни тиклаш ва тўлдирилишини, бинолар ва хоналарнинг тегишли тартибда бўлишини, уларнинг жорий ва тўлиқ таъмирланишини таъминлайди. Кичик хизматчилар ишига раҳбарлик қилади;
- бирлашма раиси қабулхонаси ва бирлашма биносида доимий навбатчиликни ташкил этади;
- хизматчи, қоровул ва бошқа техник ходимлар ўртасида меҳнат интизомини мустаҳкамлаш устидан назоратни амалга оширади;
- бирлашма тасарруфидаги моддий бойликлардан самарали фойдаланиш, уларни сақлаш, тежаш имкониятлари тўғрисида таклифлар беради;
- бирлашма биноси ва хизмат автомашиналаридан самарали фойдаланиш, ер майдонларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бевосита раҳбарлик қилади. Теварак-атрофнинг тозалиги, дарахт ва гул кўчатларининг тартибга келтириш ишларини назорат қилади. Хўжалик ишларини ташкил этишда бевосита раҳбарлик қилади;
- ҳар ойда сув, электр энергияси, иссиқлик манбаи хизматидан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни молия бўлимига топширади;
- бирлашма балансидаги барча моддий бойликларнинг сақланиши, ҳисобини олиб бориш учун шахсан жавобгардир;
- ўтказиладиган шанбаликлар, хашарларда самарали меҳнат шароитини яратиш, иш қуроллари билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
- бирлашма автомашиналарини тўғри ва самарали фойдаланиш, автомашиналарнинг ҳар бир ҳаракатини белгиланган тартиб асосида назорат қилиб боради;
- бирлашма сметаси асосида автомашиналарни таъмирлаш, эхтиёт қисмлар сотиб олиш ва бошқа кўзда тутилган маблағларининг мақсадли ишлатилиши учун жавобгар ҳисобланади;
- ёқилғи-мойлаш материалларининг сарфи, уларнинг тежамкор ишлатилишини шахсан жавобгар ҳисобланади;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- барлашма транспорт воситалари учун зурар эхтиёт қисмлар билан таъминотини амалга оширади, сифатли, узоқ муддатга хизмат қиладиган, сертификатланган товарлар сотиб олиш, лицензияланган хизмат кўрсатиш муассасалари хизматидан фойдаланишни таъминлайди;
- транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш, уларни суғурталаш ишларини ташкил этади;
- ходимлар томонидан хизмат сафарига бориш мақсадида автомашиналарга йўлланмаларини кунлик тарқатиш, белгиланган тартибда ҳисобини юритишни таъминлайди;
- ҳар ойда хайдовчиларнинг йўл варақаларини ва ёқилғи маҳсулотларининг ойлик сарфини расмийлаштириб ҳисобот беришни таъминлайди;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлимларини зарур жиҳозлар, анжомлар, ёзув қоғозлари, белгиланган нусхадаги бланклар ва бошқа канцелярия жиҳозлари билан таъминлаш бўйича чораларини кўради;
- бирлашма томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва аппарат ходимларини хўжалик ва моддий техника жиҳатдан таъминлайди;
- бинонинг техник ҳолатига жавоб беради;
- бирлашмага тегишли автомашиналарнинг кунлик ҳаракатининг назоратини олиб боради ва ҳисоботини тайёрлаб, бир нусхасини молия бўлимига ва бир нусхасини вилоят статистика бошқармасига топширади;
- ўрнатилган тартибда ҳужжатларни архивга топширишни ташкиллаштиради.