ТОҒАЕВА НАЗИРА МАМАНАЗАРОВНА

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси

   Телефон: 0 (436) 226-01-15
   Факс:       0 (436) 226-02-03
   Электрон почта: navoi@kasaba.uz

   Қабул кунлари: Ҳар хафтанинг Сешанба ва Жума кунлари
  • Таржимаи ҳол

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

  • Раисга мурожаат қилиш

Туғилган сана

29 июль 1962 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Хатирчи тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 1983 йил Самарқанд кооператив институти

Мутахассислиги

иқтисодчи-таҳлилчи

Тизимидаги иш стажи

2010 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2010 йилдан

- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, вилоятдаги масъул ташкилотчиларга ва касаба уюшмасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма қумита ҳамда ташкилотларига умумий раҳбарлик қилади;
- бирлашма раиси вилоятдаги барча бошланғич касаба уюшмаларининг манфаат ва мақсадлари, муаммоларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутассади ташкилотлар олдида ифодалайди ва улар номидан музокаралар олиб боради, қўшма қарорлар, келишув ва шартномалар, баёнотларни имзолайди;
- бирлашма Конференциялари, Кенгаш, Раёсат мажлисларини чақириш ва ўтказиш, қарорлар қабул қилиш, ижроси таъминлашини назорат қилади;
- бирлашма раиси юқори касаба уюшма ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органларининг қарор ва мурожаатларини ижросини таъминлаш мақсадида вазифаларни ходимларга юклайди ва ижросини назорат қилади;
- бирлашма аппаратига кадрлар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
- бирлашма раиси молиявий ҳужжатларни имзолайди;
- бирлашма Кенгаши тасарруфида ташкил этилган барча ташкилотларга, шунингдек бирлашма Кенгашининг молия, итимоий суғурта бўлимларига ва “Ишонч” болалар оромгоҳига раҳбарлик қилади.

   ХАЛИЛОВ ШУХРАТ РАХИМОВИЧ

   Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари

   Телефон: 0 (436) 226-01-15
   Факс:       0 (436) 226-03-39
   Электрон почта: sh.xalilov@kasaba.uz

   Қабул кунлари: Ҳар хафтанинг Сешанба ва Жума кунлари
  • Таржимаи ҳол

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

  • Мурожаат қилиш

Туғилган сана

23 февраль 1959 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Навоий тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 1984 йил Тошкент давлат университети

Мутахассислиги

география ўқитувчиси

Тизимидаги иш стажи

1992 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2014 йилдан

- бирлашма раиси меҳнат, касаллик таътилида, хизмат сафарларида бўлганда унинг вазифасини бажаради;
- касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосарлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари билан алоқаларни амалга оширади.
- вилоят касаба уюшмалари Конференцияси, Кенгаш, раёсат йиғилишларини тайёрлашда, қарорлар лойиҳасини ишлаб чиқишда ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилишда ташкилотчилик қилади;
- бирлашма аппарати ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига ва ижро интизомига риоя этилишини назорат қилади;
- тармоқ касаба уюшмаларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари ишини ташкил қилиш, услубий ёрдам кўрсатиш, раҳбар кадрларни танлаш, номзодини тақдим қилиш, иш фаолиятини назорат қилиш, ишдан бўшатиш ҳақида таклифлар киритади;
- вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган қўшма тадбирларни амалга оширишда ташкилотчи сифатида иштирок этади ва бирлашма номидан иш кўради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ишларига раҳбарлик қилади;
- зарур ҳолларда меҳнат, иш билан бандлик масалаларида таклифлар тайёрлашда қатнашади, уларни амалга ошириш ишларини ташкил этади;
- касаба уюшмаларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорликни мустаҳкамлашда жамоа шартномалари, битимлар, келишувлар тузиш ишларини бошқаради, уларни бажарилиши юзасидан назоратни олиб боради;
- мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса, ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этиш билан боғлиқ ишларга раҳбарлик қилади;
- талаба ёшларни, болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини мувофиқлаштиради;
- касаба уюшмаларининг маданият, оммавий аҳборот воситалари, газеталар, радио, телевидениелар билан ҳамкорлик фаолиятини, давлат тилини жорий этиш масалалари бўйича фаолиятини ташкил этади, унинг фаолиятини оммавий аҳборот воситаларида ёритиши, қўшма тадбирлар ўтказилишини режалаштиради ва амалга ошириш тадбирларини кўради;
- касаба уюшма органларига “Ишонч”, “Ишонч-Доверие” газеталарига обунани ташкил этиш ҳамда уюшқоқлик билан ўтказиш чораларини кўради;
- меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, юридик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ташкилий ишлар, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимларига раҳбарлик қилади;
- қонун ҳужжатларига кўра бошқа ишларни ҳам амалга оширади ҳамда худуднингн ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда, қишлоқ хўжалиги ишларида шунингдек жамоатчилик ишларида ходимларнинг фаол иштирокини таъминлашда раҳбарлик қилади.