МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЛИМИ

    ҚОДИРОВ ЧОРИБОЙ РЎЗИБОЕВИЧ

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири
   Телефон: 0 (436) 226-03-73
   Факс:        0 (436) 226-02-03
   Электрон почта: ch.qodirov@kasaba.uz

  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

12 март 1956 йил 

Туғилган жойи

Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 1972 йил, Тошкент Политехника институти (кундузги)

Мутахассислиги

Инженер-мухандис

Тизимдаги иш стажи

1988 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2011 йилдан

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳудудуй касаба уюшма тизими бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиради ва бу борада бошланғич касаба уюшма ташкилотларига услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади;
- бўлим таркибидаги меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи мутахассиснинг иш фаолиятини ташкиллаштиради ва белгиланган мажбуриятларни амалга оширилишида кўмаклашади;
- бўлим фаолияти йўналишига оид кўрик-танловлар ва тадбирларни ўтказиш ишларини ташкиллаштиради;
- жамоа келишувлари ва шартномаларини ташкилий ва услубий жиҳатдан тузишда ва уларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади;
- бошланғич касаба уюшма ташкилотларига меҳнат муҳофазаси ва шароитлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳамда жамоа шартномаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга киритиладиган чора-тадбирларни тузишда амалий ёрдам кўрсатади;
- ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилиши ҳамда уларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билимларини текширилишида иштирок этади;
- меҳнат муҳофазаси ойлиги, хавфсизлик кунлари, меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхши ташкил этиш бўйича кўрик-танловлар ўтказилишини ташкил этади;
- корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазасига оид меъёр ва қоида талабларининг бажарилиши холатини ўрганади, ўрганиш натижалари ва бу борада ўз таклифларини ўрганилган корхона ва ташкилотларнинг бошқарув органларига йўллайди;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- ходимлар белгилаган меъёрларда махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши устидан доимий назорат олиб боради;
- ходимларнинг соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида меҳнат қилиш, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар учун белгиланган имтиёз ва компенсацияларнинг тўғри қўлланиши, меҳнат жарохати ва касб касаллиги туфайли етказилган зарар тўловларини олиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
- меҳнат жарохати ёки касб касаллиги туфайли етказилган зарар суммаларининг тўланиши, шунингдек ходимларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда ходимларга судга даъво аризаларини тузишда ёрдам беради ҳамда ходимнинг ваколатли вакили сифатида судда қатнашади;
- касаба уюшма қўмитаси фаоллари ва иш берувчининг вакиллари билан биргаликда ходимларнинг хавфсиз ёки саломатлигига зарар етказувчи ишлардан бош тортиш ва шу сабаб келиб чиқган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳолларини ўрганади;
- бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан тақдим этилган маълумотномаларни таҳлил қилади ҳамда уларни жамлаб касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига белгиланган муддатларда етказади;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилган ишларни, бу борада эришилган натижаларни, аниқланган камчиликларни таҳлил қилади ва Бирлашма кенгашининг Мажлис ва Раёсат йиғилишларида муҳокама этиш учун киритади;
- вилоят касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг техник ҳолатини, мавсумга тайёргарлигини ўрганади ва уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
- меҳнат муҳофазаси ва шароитлари ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боради;
- комиссия таркибига киритилган ҳолларда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини ҳамда касб касалликларини текширишда қатнашади;
- бирлашма кенгаши раҳбариятининг меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги доирасида берилган кўрсатмаларига асосан бошқа вазифаларни бажаради;
- Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисидаги Низомда белгиланган вазифа ва функцияларни тўлиқ амалга оширилишига эришиш;
- тармоққа аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа ҳил зарарланиши аҳволини таҳлили асосида меҳнат шароитларини яхшилаш ва ходимлар шикастланишини камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва бирлашма кенгаши раёсати йиғилишларига (зарур ҳолларда тегишли корхона, ташкилот, муассаса вакилларини таклиф этган ҳолда) кўриб чиқиш учун масала киритади;
- болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг техник ҳолатини, мавсумга тайёргарлигини ўрганади;
- ходимларининг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар қопланиши учун ҳамда уларнинг ва меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда касаба уюшмалари ўз ташаббуси билан ёки ходимларнинг аризаларига биноан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво аризалари билан судга мурожаат этишганда касаба уюшма қумитаси ёки ходимнинг ваколатли вакили сифатида судда қатнашади;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- касаба уюшмасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида касаба уюшма қўмиталарининг фаолиятини ўрганади ва уларга амалий ёрдам беради;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, уларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқишда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан ҳамкорлик қилади.

   КАМБАРОВА МАХБУБА СУЛФИДИНОВНА

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси
   Телефон: 0 (436) 226-03-73
   Факс:        0 (436) 226-02-03
   Электрон почта: m.qambarova@kasaba.uz


  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

13 апрель 1981 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Кармана тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 2007 йил, Навоий Давлат кончилик институти

Мутахассислиги

Кон электромеханиги

Тизимдаги иш стажи

2012 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2012 йилдан

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида бириктирилган бошланғич касаба уюшма ташкилотларига услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатилишида иштироқ этади;
- бириктирилган корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилишнинг қоида ва меъёрларига риоя этилиши устидан жамоат текширувида қатнашади;
- жамоа келишувлари ва шартномаларини ташкилий ва услубий жиҳатдан тузишда ва уларни экспертизадан ўтказишда иштирок этади;
- бириктирилган бошланғич касаба уюшма ташкилотларига меҳнат муҳофазаси ва шароитлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳамда жамоа шартномаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга киритиладиган чора-тадбирларни тузишда амалий ёрдам кўрсатади;
- бириктирилган корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилиши ҳамда уларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билимларини текширилишида иштирок этади;
- бириктирилган корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазасига оид меъёр ва қоида талабларининг бажарилиши ҳолатини ўрганади, ўрганиш натижалари ва бу борада ўз таклифларини бўлим мудирига тақдим этади;
- бириктирилган бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ходимларга белгилаган меъёрларда махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши устидан доимий назорат олиб боради;
- бириктирилган бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ходимларнинг соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида меҳнат қилиш, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар учун белгиланган имтиёз ва компенсацияларнинг тўғри қўлланиши, меҳнат жарохати ва касб касаллиги туфайли етказилган зарар тўловларини олиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
- меҳнат жарохати ёки касб касаллиги туфайли етказилган зарар суммаларининг тўланиши, шунингдек ходимларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда ходимларга судга даъво аризаларини тузишда ёрдам беради ҳамда ходимнинг ваколатли вакили сифатида судда қатнашади;
- касаба уюшма қўмитаси фаоллари ва иш берувчининг вакиллари билан биргаликда ходимларнинг хавфсиз ёки саломатлигига зарар етказувчи ишлардан бош тортиш ва шу сабаб келиб чиқган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳолларини ўрганади;
- бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан тақдим этилган маълумотномаларни таҳлил қилади ҳамда уларни жамлаб бўлим мудирига тақдим этади;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилган ишларни, бу борада эришилган натижаларни, аниқланган камчиликларни таҳлил қилади ва Бирлашма кенгашининг Мажлис ва Раёсат йиғилишларида муҳокама этишга тайёрлайди;
- вилоят касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг техник ҳолатини, мавсумга тайёргарлигини ўрганади ва уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
- комиссия таркибига киритилган ҳолларда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини ҳамда касб касалликларини текширишда қатнашади;
- бирлашма Кенгаши раҳбарияти ҳамда бўлим мудирининг меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги доирасида берилган кўрсатмаларига асосан бошқа вазифаларни бажаради;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- бўлим мудири хизмат сафарида, касаллик таътилида ёки меҳнат таътилида бўлган вақтларда бўлим мудири вазифасини вақтинчалик бажаради.