MUROJAATLAR BILAN ISHLASH » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi

MUROJAATLAR BILAN ISHLASH

   TAYLAQOV TOSHTEMIR AMONBOYEVICH

   O‘zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Navoiy viloyat Kengashi
   Murojaatlar bilan ishlash bo‘yicha bosh mutaxassisi
    Telefon:    +998792260265
    Telegram bot: nvkasaba
     Elektron pochta: t.tayloqov@kasaba.uz
    Qabul vaqti: Dushanba-Juma kunlari, 10:00 dan 13:00 gacha


  • Qisqacha tarjimai holi

  • Xizmat vazifalari va majburiyatlari

Tug‘ilgan sana

23 fevral 1980 yil

Tug‘ilgan joyi

Navoiy viloyati, Karmana tumani

Millati

O‘zbek

Ma‘lumoti

Oliy, Toshkent davlat yuridik instituti

Mutaxassisligi

Huquqshunos

Tisimdagi ish staji

2014 yildan

Egallab turgan lavozimida

2021 yildan

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;
- касаба уюшмаси аъзолари ва ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашади;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;
- фуқаролардан тушган ёзма ариза, шикоят ва таклифларни руйхатга олиб назоратини олиб боради, ёзма мурожаатларни кўриб чиқади;
- судларда ва бошқа идораларда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мулкий, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда бошқа манфаатларини ҳимоя қилади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳуқуқий тарғибот, шунингдек, аъзо ва тасарруфидаги ташкилотларнинг юридик хизмати томонидан олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотларни Федерация Кенгаши раҳбариятига етказилишини таъминлайди;
- давлат органи билан келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
- шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- фуқароларнинг “Ишонч телефонлари” орқали мурожаатларига (оғзаки) меҳнат қонунчилигига кўра маслахат беради, ҳисоботларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлилий маълумотнома тайёрлайди;
- аъзо ва тасарруфидаги ташкилотларнинг фуқаролар мурожаатлари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
- касаба уюшмаларида ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек, уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда қатнашади ҳамда аниқланган ҳуқуқий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар беради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
- аъзо ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга оид ўқув-семинарлар, конференциялар ва мажлислар ўтказишда уларга амалий ёрдам кўрсатади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси рахбариятининг курсатмасига (резолюциясига) мувофик фукароларнинг хат-мурожаатлари, ариза ва шикоятларни руйхатдан ўтказади хамда уларни тезкорлик билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлимлари, тасарруфидаги ва аъзо ташкилотларга етказади. Улар белгиланган муддатда бажарилишини назорат килади, улар буйича хисоботларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига белгиланган муддатларда такдим этади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига фуқораларнинг қабул қилинишини ташкил қилиш билан бирга меҳнаткашлар (фуқаролар)дан тушаётган ариза ва мурожаатларни тегишли тартибда рўйхатга олади ҳамда уларни ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади;
- нодавлат нотижорот ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишини ташкил этади;
- бўлим мудири хизмат сафарида, касаллик таътилида ёки меҳнат таътилида бўлган вақтларда бўлим мудири вазифасини вақтинчалик бажаради.