НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ
ЁШЛАР КЕНГАШИ

  • КЕНГАШ ҲАҚИДА

  • КЕНГАШ НИЗОМИ

  • КЕНГАШ ТАРКИБИ

  • КЕНГАШ ИШ РЕЖАСИ

НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ
ЁШЛАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН 2016 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

  Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилортлари бирлашмаси 2016 йилдаги фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор йўналишларига оид ўтказилган йиғилишда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинибди ва 2017 йилдаги устувор йўналишлар белгилаб олинди. Жумладан, касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашлар манфаатларидан ва касаба уюшмаларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар тайёрланиб, мутасадди идораларга тақдим этилди, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ўрганиб чиқилиб, тегишли хулосалар берилди. Касаба уюшмаларига фуқаролардан тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, ҳал этилди, ходимларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича иш берувчиларга тақдимнома, судларга даъво аризалари киритилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди. ҳисобот йилида касаба уюшмалари томонидан янги иш ўрни ҳақиқатда яратилганлиги ўрганилиб, ўз вақтида яратилмаганлари бўйича тегишли тадбирларга қўшимчалар киритилишига эришилди, бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мурожаатлар тақдим этилди. касаба уюшмалари томонидан жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 2250 нафардан зиёд аҳоли вакилларига қарийб 335510 минг сўмлик ижтимоий кўмак берилишига эришилди. Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари юзасидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар касаба уюшмалари аъзолигига жалб этилди. Болаларни ёзги соғломлаштириш мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилиб, 37 та оромгоҳда жами 16 222 нафар болалар, шу жумладан, 15127 нафари имтиёзли равишда, 1095 нафари бепул дам олдирилди. Ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширилишида касаба уюшмаларининг муҳим ўрнини белгилаш мақсадида Навоий вилоят ҳокимлиги, Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йиллар учун ҳудудий келишувлар ҳамда корхоналарда имзоланаётган жамоа шартномаларига киритилган «Ёшлар учун қўшимча кафолатлар» бўлими янада бойитилди, имтиёз ва кафолатлар бажарилиши таҳлил этиб борилди. Жамоа шартномалари ва келишувларида ёшларга имтиёзлар бериш, улар учун маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилишини ва иш жойларида қўнимлилигини алоҳида назоратга олиш, ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш, талабалар учун корхоналар томонидан контракт пулларини қоплаш, ёшларни корхонада етарли тажриба ва обрўга эга бўлган ходимларга бириктириш, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенцияларига риоя этилишини таъминлаш каби бандлар акс эттирилди. Жамоа келишувлари ва шартномаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш комиссияси таркибига ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эксперт киритилган бўлиб, биргина 2016 йилда бирлашма Ёшлар кенгаши томонидан имзоланаётган 26 та жамоа келишувлари ва шартномалари лойиҳаларини экспертиза қилишда иштирок этилди. Жамоа шартномаларининг ёшларга оид бўлимида кўзда тутилган қўшимча имтиёз ва кафолатларнинг берилиши бўйича мунтазам равишда мониторинг олиб борилди. ҳисобот даврида жамоа келишувлари ва шартномалари орқали 38 та ёш оилага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек уй-жой қурилиши учун 335020 минг фоизсиз ссудалар берилди, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 113 нафар талабанинг шартнома пулларининг 300768 минг сўми қоплаб берилди. 124 нафар ходимга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 205395 минг сўм миқдоридаги фоизсиз ссудалар берилди; 131 та корхона ва ташкилотда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини шогирдликка олиб, уларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатаётган 194 нафар устоз-ходимларни рағбатлантириш учун 403285 минг сўм маблағ йўналтирилди; 67 та корхонада 3991 нафар ёш ходимларни бошқа касбга ўргатиш ҳамда малакасини ошириш ишлари амалга оширилди. болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш, тарбиячилар ва етакчилар учун семинарларни ташкил этиш ва уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш ишлари олиб борилди; вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида талаба-ўқувчилар турар жойларида ҳамда меҳнат жамоаларида ёшлар ўртасида оммавий таҳдидларни олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ва ҳуқуқ тартибот органлари мутахассислари билан доимий учрашувлар ташкил этиб келинмоқда; 2013 йилдан бошлаб анъанавий ҳар йилда Ёш мутахассислар Форуми, 2014 йилдан буён Форум доирасида турли мутахассисликларда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказиб келинмоқда. Вилоятимиз ёшлари намунали кўрсаткичларга эришиб келмоқдалар. Жумладан: “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловида: “Энг фаол ёш кончи” номинацияси бўйича – НКМК “Зарметан” кони ёш ходимлари1-2-3 ўринни; “Энг фаол ёш кимёгар” номинацияси бўйича - “Навоийазот” АЖ Азот ишлаб чиқариш цехи бошлиғи 3-ўрин; “Энг фаол ёш геолог” номинацияси бўйича - “Марказий геологик геофизик экспедицияси” давлат корхонаси ходими Зарафшон ГИП геологи –2-ўринни эгаллаган бўлсалар, Жорий йил бор ўтказилган “Энг яхши ишчи-касб эгаси” танловида “Энг яхши ошпаз” номинациясида Навоий кончилик коллежи ўқувчиси – 2 ўрин; “Энг яхши тикув буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи” номинацияси бўйича – Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси – 1 ўринни эгаллабгина қолмай, Федерация Кенгашининг Олий соврини 5 миллион сўмлик гранти соҳибасига айланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 52-сонли қарори асосида битирувчиларни ишга қабул қилишда уларга берилган имтиёзларни амалга тадбиқ этилиши, қонунчиликда белгиланган преференция ва имтиёзлардан фойдаланиши юзасидан жами 47 коллежларда 12 953 нафар битирувчиларни қамраб олган ҳолда ўқув семинарлари ташкил этилди. Ўқув семинарларида тегишли маърузалар билан иштирок этиш учун касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари, шаҳар ва туман кенгаш раислари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Меҳнат бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари, Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси вакиллари касб-ҳунар коллежларига бириктирилди. Ўқув семинарларида жойлардаги касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан “Меҳнат соҳасидаги халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик, ёшлар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, жамоа шартномалари ва улар орқали белгилаб қўйиладиган ёшларнинг меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида”ги маърузалар билан иштирок этишди. Семинар иштирокчиларига Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ишга жойлашишда имтиёзлар ва меҳнат кафолатлари бўйича эслатма”лар етказилди. Жойларда жамоа шартномаларига киритиш орқали Меҳнат кодексининг 84-, 2471-моддалари ижроси юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилди. Вилоятда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашишда касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлар иштироки таъминланиб, туман меҳнат органлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгиланган ва ҳозирда касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг иш ўринларида қўнимлилиги бўйича мониторинг ишлари олиб борилмоқда. 2016 йилда вилоят бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 12953 нафарининг бандлиги таъминланиши, шундан 9228 нафари ишга жойлашганлиги, уларнинг қўнимлилиги таъминланганлиги мониторинг қилинган. Шу билан бирга, жорий ноябрь қизилтепа, Навбаҳор, Кармана, Хатирчи ва Конимех туман бошланғич ташкилотларида жамоа шартномаларининг тузилиши, меҳнат қонунчилигига мослиги, уларга ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида бандлар киритилишининг аҳволини ўрганилди. Ўрганишлар натижасида жамоа шартномаларида мавжуд бўлмаган ёшлар меҳнатини тартибга солиш, уларга кафолатлар бериш борасидаги ХМТ 138-, 182-Конвенциялари, Меҳнат кодексида норматив тусдаги қоидалар жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин ёки шарт деб бевосита кўрсатма берилган 240- ва 249-моддалари талаблари киритилди. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари Ёшлар кенгаши томонидан 2016 йил 14-15 март кунлари алоҳида гуруҳлар тузилиб, ёши улуғлар, маҳалла фахрийлари бошчилигида қабристонларни ободонлаштириш, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган кексаларнинг хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олиш ишлари ташкил этилиб, Бирлашма Кенгаши томонидан ажратилган озиқ-овқатлар дамланмаси манзилли етказилди. 14-январь Ватан ҳимоячилари куни ва Наврўз байрами арафасида “Мурувват” уйларини моддий қўллаб-қувватлашга 8 млн. сўмликдан ортиқ маблағ сарфланди. Ушбу йўналишдаги тадбирлар “Мурувват” уйлари - касаба уюшмалари эътиборида” акцияси доирасида бирлашманинг Ёшлар кенгаши ҳамда маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли ҳамда билимга интилувчан фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшмаси стипендияси таъсис этилиб, 2016 йилда “Касаба уюшмалари – талабаларга” акцияси доирасида 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ва иқтидорли талаба-ўқувчиларга касаба уюшмалари стипендияси ажратилди, Мустақиллик байрами арафасида номзодларга 7 млн. 814 минг сўм миқдоридаги касаба уюшмалари стипендиясини тантанали равишда топширилди. Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижроси бажарилишини таъминлаш мақсадида 2016 йил 27 январда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят адлия бошқармаси, вилоят Меҳнат Бош бошқармаси билан ижтимоий шериклик асосида Навоий вилоятида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 6-бандида назарда тутилган вилоятдаги корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида “Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбатларини ўтказиб бориш қўшма режасига мувофиқ жорий йилнинг 10 ойи давомида 18 та корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида ёш ишчи-ходимлар учун “Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилган. Ушбу давра суҳбатларида 1250 дан ортиқ ёш ишчи-ходимлар иштирок этган. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшлар орасида меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар ташкилотчилигида 2016 йилнинг май ойида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ташкил қилинди. 2016 йилда оммавий ахборот воситаларида касаба уюшмаларининг ёшларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда олиб бораётган фаолияти тўғрисида 10 дан ортиқ мақола, суҳбат, лавҳа ва хабарлар чоп этилди, 2 марта телекўрсатув ва радиоэшиттириш эфирга узатилди. Бирлашма Кенгашининг ва аъзо ташкилотларнинг веб-сайтларида яратилган Ёшлар кенгаши бўлимларида ёшларнинг касаба уюшмалари фаолиятида тутган ўрни тўғрисидаги маълумотлар бериб борилмоқди.
НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ ЁШЛАР КЕНГАШИ ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ЁШЛАР КЕНГАШИ НИЗОМИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгаши (кейинги ўринларда Ёшлар кенгаши деб юритилади) касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали ўз иқтидор ва истеъдодларини кенг намойиш этишлари учун имкониятлар яратиб бериш борасидаги фаолиятини йўналтириб боради ва мувофиқлаштириб туради.
2. Ёшлар кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Уставига, Федерация қурултойи, Федерация Кенгаши ва Раёсат қарорлари ҳамда мазкур Низом асосида амал оширади.
3. Ёшлар кенгаши фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосарларидан бири мувофиқлаштириб боради. Ёшлар кенгаши раиси ва раиси ўринбосарлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланади.
II. Ёшлар кенгашининг асосий мақсади, йўналишлари ва вазифалари
4. Ёшлар кенгашининг асосий мақсади – ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатлари бўйича билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда ўзларининг муносиб ўрин эгаллашларига, касаба уюшмалари тизимига ёш кадрларни тайёрлашга кўмаклашишдан иборатдир.
5. Ёшлар кенгаши ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича тегишли вазифаларни амалга оширади:
5.1. Ҳуқуқий йўналиш:
- ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатлари, халқаро меҳнат стандартлари, Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган халқаро конвенциялар қоидалари тўғрисидаги билимларини ошириш;
- ёшлар сиёсатини амалга оширишни янада такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва ваколатли идораларга тақдим этиш;
- жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари лойиҳаларининг ёшлар ҳуқуқларига оид масалаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда иштирок этиш.
5.2. Ижтимоий-иқтисодий йўналиш:
- республикада ёшлар масалаларига оид статистик маълумотларни таҳлил этиш орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бу борада тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- ёшларнинг ишга жойлашиши ва иш жойларида қўнимлилиги таъминланиши юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва мониторинг олиб бориш;
- мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш ҳамда ушбу маълумотларнинг оммавийлигини таъминлаш;
- жамоа келишувлари ва шартномаларига ёшларни қўллаб-қувватлашга оид имтиёзлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- ёшларнинг норасмий секторда бандлиги бўйича ўрганишларни амалга ошириш, ўрганиш натижалари асосида уларни расмий секторга ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ёшлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳа ва акциялар ташкил этиш, уларнинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
5.3. Маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ва туризм йўналиши:
- ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказиш ва уларни рағбатлантириш;
- корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба, ўқувчилар ўртасида турли спорт тадбирлари, спартакиадалар ташкил этиш, бунда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги» мусобақаларини ўтказишни кўзда тутиш ҳамда унинг оммавийлигини ошириб бориш;
- ёш касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оилаларини соғломлаштириш масаласида касаба уюшмалари органлари ва иш берувчиларга таклифлар бериш;
- касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этаётган ёшлар, айниқса, чекка туманлардаги ёшларнинг тарихий шаҳарлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатларини ташкил этиш.
5.4. Ташкилий-тарғибот йўналиши:
- ёшларни касаба уюшмалари фаоллари сафига кенг жалб этиш юзасидан турли бўғинларда кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳларини ташкил этиш;
- касаба уюшмаларига аъзо бўлиш тартиби ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
- касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган кенг кўламдаги ишлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган имтиёзлар, турли тоифадаги аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаол иштироки борасидаги фаолиятини кенг тарғиб этиш, бу борада амалга оширилаётган турли тадбирларга кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳларини кенг жалб этиш;
- касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этаётган ёшлар орасидан кадрлар захираси банкини яратиш ҳамда улар орасидан муносибларини тегишли ташкилотларга тавсия этиб бориш;
- ёш касаба уюшмалари фаоллари ва етакчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;
- ёшлар масалаларига тааллуқли анжуман, конференция, форум, семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш;
- веб-саҳифа орқали амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, бу борада оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ёшлар кенгаши ишига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этилишига кўмаклашиш.
III. Ёшлар кенгаши ваколатлари
6. Ёшлар кенгаши ўз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш бўйича режалар, дастурлар, тавсиялар ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди.
7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш, уни янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди, ташаббуслар билан чиқади.
8. Ёшлар кенгаши фаолиятида фаол иштирок этаётган касаба уюшмалари фаолларини ҳар томонлама рағбатлантириш, турли лавозимларга уларнинг номзодини таклиф этиш ва қўллаб-қувватлаш, Давлат мукофотлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг нишонларига тавсия этиш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига таклифлар киритади.
9. Ёшлар кенгаши ёшлар масалаларини ўрганиш ва таҳлил этиш, унинг натижалари асосида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан моддий ва ташкилий масалаларда ёрдам сўрайди.
10. Ёшлар кенгаши турли тадбирларни ўтказиш давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси логотипи (эмблемаси)дан фойдаланади.
11. Ёшлар кенгаши аъзоларини ваколатини тасдиқловчи ҳужжат сифатида Кенгаш ўзининг гувоҳнома ва кўкрак белгисини ишлаб чиқиши мумкин. Уларнинг намуна ва тавсифи Федерация Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланади.
IV. Ёшлар кенгаши фаолиятининг асосий тамойиллари, ташкилий тузилмаси
12. Ёшлар кенгаши фаолияти адолат, қонунийлик, бирдамлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик, ҳамфикрлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади.
13. Ёшлар кенгаши таркиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилотлар ҳамда Федерация Кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан 35 ёшгача бўлган касаба уюшмалари фаоллари орасидан бир нафардан вакил йўллаш тамойили асосида ҳамда Федерация Кенгаши Раҳбарияти томонидан тавсия қилинган номзодлардан шакллантирилади. Ёшлар кенгаши таркиби унинг ташкилий мажлисида тасдиқланади. Ёшлар кенгашининг раиси, раис ўринбосарлари ва масъул котиби Ёшлар кенгаши аъзолари орасидан сайланади.
14. Ёшлар кенгашига вакил йўллаш ва вакилларни чақиртириб олиш Федерацияга аъзо ташкилот ва ҳудудий бўлинма кенгашлари Раёсатлари қарори ёки кейинчалик Раёсатда тасдиқлаш шарти билан ёзма тавсия орқали амалга оширилади.
15. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилотлар ҳамда Федерация Кенгашининг ҳудудий бўлинмалари Ёшлар кенгашлари таркиби туман (шаҳар) тармоқ касаба уюшмалари, бирлашган касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг ёш фаоллари орасидан бир нафардан вакил йўллаш тамойили асосида ҳамда аъзо ташкилотлар, ҳудудий бўлинма кенгаши Раёсати томонидан тавсия қилинган номзодлардан шакллантирилади.
16. Туман (шаҳар) тармоқ касаба уюшмалари, бирлашган касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар кенгашлари таркиби тармоқ касаба уюшмаларининг туман (шаҳар) кенгашлари аъзолари ҳамда ҳудуддаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаоллари орасидан шакллантирилади.
17. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилотлар ҳамда Федерация Кенгашининг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) тармоқ касаба уюшмалари ва бирлашган касаба уюшмаси ташкилотларининг Ёшлар кенгашлари доимий ҳаракатдаги орган ҳисобланади. Улар: ўз фаолиятини мазкур Низом асосида амалга оширади; Ёшлар кенгаши қарорлари бажарилишини таъминлайди ва унга ҳисобот бериб боради; ўз таркибига аъзолар меъёрини белгилайди.
V. Ёшлар кенгаши ишини ташкил этиш
18. Ёшлар кенгаши мажлислари заруратга қараб, аммо ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади. Мажлис Ёшлар кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Ёшлар кенгашининг қарори мажлисда иштирок этаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолган тақдирда, мажлисга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
19. Ёшлар кенгаши мажлисига Ёшлар кенгаши раиси раҳбарлик қилади. Раис иштирок эта олмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.
20. Ёшлар кенгаши мажлислари оралиғида унинг номидан Ёшлар кенгаши раиси, раис ўринбосарлари ва масъул котиби иш олиб боради.
21. Ёшлар кенгаши ўз фаолиятини мажлисда тасдиқлаб оладиган йиллик Иш режаси асосида юритади, зарур ҳолларда Иш режасига қўшимча ва ўзгартишлар киритади.
22. Ёшлар кенгаши мажлисини чақириш имкони бўлмаган ҳолларда, кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида Ёшлар кенгаши раиси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари билан келишган ҳолда, аъзо ташкилотлар, ҳудудий бўлинмалардаги Ёшлар кенгашларига, Ёшлар кенгаши аъзоларига тегишли топшириқлар йўллаши мумкин.
23. Ёшлар кенгаши ўз мажлисларида иштирок этиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, иш берувчилар, жамоат ташкилотлари, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг тегишли бўлимлари вакилларини таклиф қилиши мумкин.
24. Ёшлар кенгаши ўз мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутахассислари ва олимларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар, комиссиялар тузиши мумкин.
25. Ёшлар кенгаши раиси: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг қурултойларида, Федерация Кенгаши, унинг Раёсати йиғилишларида, бошқа жамоат ташкилотларида, иш берувчилар уюшмаларида, давлат ҳокимияти органларида Ёшлар кенгаши номидан иш кўради; Ёшлар кенгашини чақиради ва мажлисини ўтказади.
26. Ёшлар кенгаши фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг Ишлар бошқармаси, Федерациясига аъзо ташкилотлар ҳамда Федерация Кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
27. Ёшлар кенгаши мажлисларини тайёрлаш, иш юритиш, баённомалар ва қабул қилинган қарорларни расмийлаштириш Ёшлар кенгаши раиси ўринбосарлари ва масъул котиби томонидан амалга оширилади.
28. Ёшлар кенгаши фаолияти Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Федерациясига аъзо ташкилотлар ҳамда Федерация Кенгашининг ҳудудий бўлинмалари сметаси доирасида молиялаштирилади.
VI. Ёшлар кенгаши фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш
29. Ёшлар кенгаши фаолиятини қайта ташкил этиш ёки тўхтатиш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати қарорига биноан амалга оширилади.
ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ ЁШЛАР КЕНГАШИ ТАРКИБИ

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси

1

Амонов Фирдавс Ихтиёрович

"Ипак йўли” ОАТБ касаба уюшма қўмитаси раиси

2

Ҳамраев Шербек Эшмаматович

"Камолот” ЁИҲ етакчи мутахассиси

Алоқа ходимлари касаба уюшмаси

3

Олимова Насиба Умурзоқовна

"Ўзбектелеком” АК Навоий филиали Ёшлар билаш ишлаш ташкилотчиси

4

Рахмонов Қувондиқ Жабборович

"Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиали касаба уюшма қўмитаси раиси

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси

5

Аслонов Баходир Ориф ўғли

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси РК вилоят бўйича масъул ташкилотчиси

6

Маманова Наргизахон Абдураззоқ қизи

"Обод турмуш келажаги” фермер хўжалиги раҳбари

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси

7

Саттаров Хуршид

Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази касаба уюшма қўмитаси раиси

Энергетика ходимлари касаба уюшмаси

8

Мухторов Достон Алишер ўғли

"Навоий ИЭС” АЖ "Камолот” ЁИҲ станция етакчиси, Ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси

9

Худжаев Ҳусниддин

"Навоий ҲЭТК” АЖ Ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси

Нефт-газ ходимлари касаба уюшмаси

10

Усмонов Бахтиёр Эркинович

"Навоий нефть базаси” УК Алоқа диспетчери

Кимё саноати ва фармацевтика касаба уюшмаси

11

Ёриев Ҳотам Рустамович

"Навоийазот” АЖ Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи ўринбосари

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

12

Хамидов Мансуржон Абдухалилович

Вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошли? ўринбосари

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси

13

Эшонқулов Ҳамза Севинович

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси РК вилоят бўйича масъул ташкилотчиси

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси

14

Самадов Анвар Дилмуродович

"Қизилқумцемент” АЖ ходими

15

Бобоев Шуҳрат Жалилович

"Қизилқумцемент” АЖ муҳандиси

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши

16

Камбарова Махбуба Сулфидиновна

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси

17

Мислимов Зайниддин Шодиевич

Ижтимоий суғурта бўлими мудири

Тўлиқ юклаб олиш: ish-reja-2017.pdf [462.87 Kb] (кўчиришлар сони: 1)