ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ ЎҚУВ МАРКАЗИ ТАЪЛИМ ПОРТАЛИ БЎЙИЧА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ

  • ЭСЛАТМА

  • МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ҲАҚИДА

  • ҚАТНАШУВЧИЛАР РЎЙХАТИ

  Ҳурматли тингловчилар!  2017 йилнинг 10 апрелидан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув маркази таълим порталида масофадан туриб навбатдаги малака ошириш ўқув курси бошланади.
  Тасдиқланган рўйхат асосида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари таълим порталига алоҳида логин ва пароль асосида кириши белгиланди. Мазкур ўқув курсни замон талаблари даражасига етказиш учун яратилган янги таълим порталига зарур ўқув-услубий материаллар, маърузалар, слайдлар жойлаштирилди ва масофали ўқув йўлга қўйилди.
  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг бўлим мудирлари, мутахассислар ва ўқитувчи-тренерлар модератор сифатида масофадан туриб тингловчилар билан бевосита мулоқот олиб боради. Сизларни фаол бўлиш ва тақдим этилган материаллардан унумли фойдаланишга чақирамиз.

Таълим порталини янада такомиллаштириш мақсадида ўз фикр-мулоҳазалар ва таклифларингизни oquv.markaz@kasaba.uz  электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.

Ўқув курси якуни бўйича тест синовларидан ўтган фойдаланувчиларга сертификат берилади
Масофавий таълимнинг жорий этилиши таълим соҳасида ягона ахборот маконини яратиш ва таълим олувчиларга ахборотларни тезкор етказиш, таълим муассасаларининг моддий-техника ва ўқув-моддий базаларидан самарали фойдаланиш имкониятини яратади ҳамда таълим олувчилар билимини холисона баҳолаш ва таълим самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.
  Moodle тизими "ижтимоий конструкционизм педагогикаси” асос қилиб олинган. Тизим асосан ўқитувчилар ва тингловчилар ўртасида ўзаро билим олиш муносабатини ташкиллаштиришга йўналтирилган. Курс яратувчиси учун визуал ўқув муҳитида таълим бериш кетма-кетлиги асосида материаллар осонлик билан яратилди. Тизим таркибига турли кўринишдаги индивидуал материаллар, кичик гуруҳларда ишлаш учун лойиҳалар ва барча талабалар учун мазмундор ҳамда коммуникатив компонентларга асосланган ўқув элементлари киради.
  Бу бепул тарқатиладиган дастурий мажмуа ўзининг функционал имкониятлари, ўрганишдаги соддалиги ва ишлатишдаги қулайлиги билан электрон ўқитиш тизимларидан фойдаланувчиларнинг кўпгина талабларини қаноатлантиради.
  Moodle масофавий ўқитиш жараёнини тўла қўллаб-қувватлаш учун кенг доирадаги имкониятларни беради – ўқув материалларини турли усулларда бериш, билимларни текшириш ва ўзлаштириш назоратини алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
  Масофавий порталга қўйилган маърузалар бўйича юзага келган саволларни Федерация Кенгашининг тегишли бўлим мутахассисларига етказиш учун савол-жавоб блоки ташкил этилди.

2017 йилнинг 10 апрелдан 10 майга қадар масофавий ўқувга тавсия этилаётган бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари рўйхати


Ф.И.Ш Иш жойи
1 Саидова Гулистон Вилоят "Шароб савдо" БУК
2 Чўлиева Насиба Вилоят "Хунарманд" уюшмаси
3 Нематов Зафар
Қизилтепа туман 6-умумтаълим мактаби
4 Эшқобилов Эшмурод МЧЖ “Металл Корд” ҚК
5 Баратова Дилнора
МЧЖ “Навоий Хунан Пулп” ҚК
6 Сатторов Хуршид
Вилоят ОИТС маркази
7 Равшанов Бахшулло
Вилоят ДСЭНМ
8 Нор қобилова Шарофат
Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси
9 Эшмуродов Рахматилло
Вилоят саломатлик маркази
10 Бобониёзов Бобуржон
Вилоят силга қарши диспансери
11 Хаитбаев Хушнуд
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Навоий филиали
12 Шариёров Фаёз
Кармана туман ҳокимлиги Молия бўлими
13 Исмаилова Дилдора
“Ватанпарвар” ташкилотининг Навоий вилоят филиали
14 Исломов Азиз
Навоий шахар ўқув спорт техника клуби
15 Жониев Бахтиёр
"Навоий пахтасаноат" ҲФ МЧЖ
16 Аxмедов Азизбек
Кармана туман Ветеринария бўлими
17 Саидов Мехриддин
Вилоят "Давтехназорат" инспекцияси
18 Адиров Зариф
"Ўзагросуғурта" АЖ Навоий вилоят филиали
19 Тошов Шерали
"Навоийдонмахсулотлари" АЖ
20 Давлатов Гулом
Қуйи Зарафшон НСЭ ва АБ
21 Хушвақтов Сирожиддин
"Кармана-Конимех ирригация тизими" бошқармаси
22 Эшонқулова Ўлмасой
Қизилтепа туман 25 - умумтаълим мактаби
23 Кулиева Ирода
Қизилтепа туман 4 - умумтаълим мактаби
24 Тошева Халима
Қизилтепа туман 16 - умумтаълим мактаби
25 Улугова Мухайё
Қизилтепа туман 21 - умумтаълим мактаби
26 Караев Бахшулло
Қизилтепа туман 6 - умумтаълим мактаби