| Ўзбекча   Русский
Эл.почта: navoi@kasaba.uz   Тел: 0 436 226-01-15

Мурожаатни юборинг

Мурожаат мақомини текшириш учун
0(436) 226-02-65
рақамига қўнғироқ қилинг

(0 436) 226-02-65
ОММАВИЙ АФЕРТА
  •      Ҳурматли фойдаланувчи!

       Юбориладиган электрон мурожаатлар Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
       Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасига юбориладиган электрон мурожаатларнинг қабул қилиш ва кўриб чиқилиш Тартиби билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.
       Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг интернетдаги расмий (www.navoi.kasaba.uz) веб-сайтига юборилган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби:
    - www.navoi.kasaba.uz касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий веб-сайти фуқароларга Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасига мурожаат этиш имконини таъминлаш учун қўшимча воситадир.
    - Фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаатлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бир кундан кечикмаган Ҳолда шаҲар ва туман касаба уюшмалари, вилоят Бирлашмаси юридик хизмати ходимларига ижро учун юборилади ва улар мурожаатларда қўйилган масалаларни Ҳал этиш юзасидан тегишли жавоб беради.
    - Одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этилмаган шаклдаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
    - Электрон шаклдаги мурожаатларни жўнатувчи юридик жисмоний шахслар хақидаги маълумотлар тўлиқ ёки аниқ кўрсатилмаган ҳолларда, у кўриб чиқилмайди.
       Мурожаатларингизни жўнатсангиз ушбу қоида билан танишган ҳисобланасиз.
      Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.