НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ
ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ

  • КЕНГАШ ҲАҚИДА

  • КЕНГАШ НИЗОМИ

  • КЕНГАШ ТАРКИБИ

  • КЕНГАШ ИШ РЕЖАСИ

КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТИЗИМИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА
АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

  Хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлашда касаба уюшмаларининг, айниқса Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзоларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ўқув семинарлари, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Айниқса, жорий йилда бошланғич касаба қўмиталарида жамоа шартномаларининг ҳисобот йиғилишларида хотин-қизлар масаласи алоҳида муҳокама этилди. Корхона, ташкилот ва муассасалар маъмурияти ва касаба уюшма қўмиталари ўртасида имзоланган жамоа шартномаларида “Аёллар меҳнатини тартибга солиш, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар” бўлимининг мавжудлиги жойларда ташкил этилаётган амалий ёрдам жараёнида ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда. Жумладан, Навбаҳор, Кармана туманларидаги 14 та аъзо ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилди. 50 дан ортиқ аъзо ташкилотларда хотин-қизларга хавфсиз меҳнат, дам олиш шароитлари яратиб берилиши, меҳнатига муносиб ҳақ тўланиши, қўшимча имтиёзлар берилиши, ҳуқуқий маданиятларини ошириш, маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги тадбирларда иштирок этиш имкониятларининг кенгайтирилиши юзасидан тарғиб-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимиздаги 80 нафар турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган, ҳар томонлама намунали, касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийлари учун “Аёли қадрланган диёр” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. “Наврўз” байрами муносабати билан вилоятимиздаги 27 нафар 100 ёшдан ошган момоларимизни қутлаш учун “Сиз доим эъзоздасиз!” маданий тадбири ташкил этилиб, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари манзилли етказилди. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишчи-ходимлар ўртасида ўтказилган “Спорт-саломатлик гарови” спартакиадасининг биринчи босқичида 470 нафар, вилоят босқичида 102 нафар хотин-қизларнинг иштироки таъминланди. Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар оммавий ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб борилмоқда.
НАВОИЙ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ХОТИР-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ НИЗОМИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Хотин-қизлар кенгаши
Н И З О М И
I. Умумий қоидалар
II. Кенгашнинг асосий мақсадлари
III. Кенгаш вазифалари ва ҳуқуқлари
IV. Кенгаш иш тартиби

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб аталади) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда Федерация Кенгашининг иштирокини кучайтириш мақсадида ташкил этилади.
1.2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига, ХМТнинг “Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисида”ги Конвенцияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави, Федерация қурултойлари, Федерация Кенгаши, унинг Раёсати қарорларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
1.3. Кенгаш Низоми ва таркиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланади.
1.4. Кенгаш жамоатчилик асосида иш юритади ҳамда ўз фаолияти юзасидан Федерация Кенгаши Раёсати олдида ҳисобот беради.
1.5. Кенгаш раиси Федерация Кенгаши мажлисида, раис ўринбосари ва масъул котиб Кенгаш мажлисида сайланади.
1.7. Касаба уюшмалари Марказий, вилоят кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар кенгашларида хотин-қизлар комиссиялари тузилади ва улар тўғрисидаги Низомлар тегишли касаба уюшмаси органи томонидан тасдиқланади.

II. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ

2.1. Қуйидагилар Хотин-қизлар кенгашининг асосий мақсадлари ҳисобланади:
- жамоа келишувлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда имзоланаётган жамоа шартномаларига хотин-қизларга хавфсиз меҳнат, дам олиш шароитлари яратиб берилиши, меҳнатига муносиб ҳақ тўланиши, қўшимча имтиёзлар берилиши, ҳуқуқий маданиятларини ошириш, маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларда иштирок этиш учун имкониятларини кенгайтирилиши масалалари киритилишига эришиш ва уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда Федерация Кенгашининг иштирокини таъминлаш;
- хотин-қизлар ўртасида касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини амалда намойиш этувчи омилларни кучайтириш, уларни касаба уюшмалари фаоллари сафига кенг жалб этиш;
- хотин-қизлар, айниқса, талаба ва ўқувчи қизларнинг интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишлари, ўз ички имконият ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун етарли шарт-шароитлар яратилишига эришиш;
- хотин-қизларнинг оила ва ижтимоий ҳаётда муносиб ўринга эга бўлишлари, фарзанд тарбияси ва ҳаётимизнинг турли жабҳаларидаги фаолиятларини бир-бирига уйғун ҳолда олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш.

III. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

3.1. Жамоа шартномалари ва келишувларига хотин-қизлар меҳнатини тартибга солиш ҳусусиятларини ва уларга имтиёзлар берилишини назарда тутувчи меъёрлар киритилишига эришиш ва улар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
3.2. қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, жамоа келишувлари ва шартномалари асосида хотин-қизларга берилган кафолат ва имтиёзларнинг амалдаги ижросини назорат қилиш.
3.3. Корхона, ташкилот ва муассасаларда аёллар гигиена хоналарини ташкил этиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
3.4. Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини ўрганиш ва қонунларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.
3.5. Хотин-қизларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга кўмаклашиш.
3.6. ҳомиладор аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.
3.7. Хотин-қизларга меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, иш билан таъминланиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларида, нисбатан кўпроқ иш ҳақи тўланадиган, масъулиятли ишларда фаолият кўрсатишлари учун яратилаётган имкониятларни янада кенгайтиришга кўмаклашиш.
3.8. Хотин-қизларнинг, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида барпо этилаётган янги иш ўринларида меҳнат қилаётган тадбиркор аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга хавфсиз ва етарли иш шароитлари яратилишида кўмаклашиш.
3.9. Жойларда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ва саводхонлигини ошириб бориш ишларида иштирок этиш.
3.10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг, хусусан, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган, ногирон аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини кучайтиришда, шунингдек, жазони ўташ жойларидан қайтган аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш.
3.11. Ижодкор, илмий тадқиқотчи ёш аёлларни қўллаб-қувватлашда иштирок этиш.

Тўлиқ юклаб олиш: nizom.doc [49 Kb] (кўчиришлар сони: 5)
ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ

Ф.И.Ш ИШ ЖОЙИ
1 Нурмонова Норимхол Амоновна Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси, бирлашманинг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири
2 Рахимова Феруза Искандаровна Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси ўринбосари, бирлашманинг ижтимоий ҳимоя бўлими мудири
3 Юлдашева Наргиза
Икромовна
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси котиби, бирлашманинг ижтимоий ҳимоя бўлими мутахассиси
4 Қамбарова Маҳбуба Сулфиддиновна Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзоси, бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси
5 Ҳайдарова Саломат Муҳиддиновна
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзоси, бирлашманинг молия бўлими мутахассиси
6 Файзиева Феруза ҳамидовна
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзоси, “Навоийазот” АЖ касаба уюшаси раиси ўринбосари
7 Мардиева Феруза Ақбўтаевна
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзоси, бирлашманинг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси
8 Назарова Муяссар Гаппаровна
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзоси, бирлашманинг ижтимоий суғурта бўлими мутахассиси
9 Ўрозова Дилафруз Уроловна
“Ишонч” газетасининг вилоятдаги мухбири
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси йиғилишининг 2016 йил
16 февралдаги 3-1 сонли қарори билан тасдиқланган 1-илова

Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиясининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йилга мўлжалланган устувор вазифаларидан келиб чиқадиган асосий йўналишлари

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъуллар

1

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан жамоа шартномаларига киритиш учун ишловчи хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилишга оид тавсияларини барча бошланғич касаба қўмиталарига етказиш.

Биринчи чоракда

 

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси

2

Ҳудудий ва тармоқ келишувлари, шунингдек жамоа шартномаларининг лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда иштирок этиш, уларга хотин-қизларнинг манфаатларига доир таклифлар бериш.

Йил давомида

Туман (шаҳар) кенгашлари раислари, Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

3

Корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари бажарилиши якунига бағишланган йиғилишларда иштирок этиш.

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

4

Жамоа шартномалари ва келишувларида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоясига қаратилган имтиёзларнинг бажарилиши устидан мониторинг юритиш.

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

5

?ар ойда камида 3 тадан нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларда ишлаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун иш жойларида санитария – гигиена ҳолатларининг таъминланганлик аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, зарурат бўлганда касаба уюшмалари органларига ва иш берувчига таклифлар киритиш.

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

6

Томди, Зарафшон, Учқудуқ ва Конимех туманларидаги қўшма корхоналарда меҳнат қилаётган, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёллар учун яратилган шароитлар ҳамда жамоа шартномалари орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси таъминланганлик аҳволини ўрганиш ва хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси йиғилишида муҳокама этиш.

2-3 - чорак

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

7

"Навоийазот” АЖ ва "Қизилқумцемент” АЖ бошланғич касаба қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияларига амалий ёрдам кўрсатиш.

3-4 - чорак

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

8

Хотин-қизларга яратилган имтиёзлар ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, бирлашмада ташкил этилган "Ишонч” телефони орқали ҳуқуқий маслаҳат бериш.

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари, юридик бўлим

9

Давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш орқали хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини, жамият ҳаётидаги мавқеини ошириш борасида олиб борилаётган ишларда фаол иштирок этиш.

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

10

Меҳнат жамоаларида хотин-қизлар ўртасида "Соғлом она ва бола – бахтли оила асоси, бахтли оила - фаровон жамият асоси” мавзусида мутахассисларни жалб этган ҳолда давра су?батлари ташкил этиш

1-чорак

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

11

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча меҳнат жамоаларида "Соғлом она – соғлом бола” мавзусида аёлларни шарафлаш тадбирларини ўтказиш

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилишнинг 2014-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори ижросини таъминлашда иштирок этиш

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

13

Хотин-қизлар учун яратилган иш ўринлари фаолиятини назорат қилиш

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

14

Хотин-қизлар масаласи бўйича ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиб бориш

Йил давомида

Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси аъзолари

15

Республика ва вилоят оммавий ахборот воситаларида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига бағишланган амалий ишларни ёритиб бориш.

Йил давомида

"Ишонч” газетасининг вилоятдаги мухбири



Тўлиқ юклаб олиш: ish-reja.doc [52.5 Kb] (кўчиришлар сони: 5)