ЮРИДИК БЎЛИМ

   РАХМАТОВ АЛИШЕР АХРОРОВИЧ

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   юридик бўлим мудири
   Телефон: 0 (436) 226-02-65
   Факс:        0 (436) 226-02-65
   Электрон почта: a.raxmatov@kasaba.uz

  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

29 январь 1979 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Нурота тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 2001 йил, Тошкент давлат юридик институти (сиртқи)

Мутахассислиги

Ҳуқуқшунос

Тизимдаги иш стажи

2003 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2011 йилдан

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппаратида қонунчиликни тўғри қўлланишини назорат қилади;
- касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда амалдаги қонунчиликни бўзган ҳолда чиқарилган ҳужжатларни бекор қилиш юзасидан таклифларни тайёрлаб раҳбариятга тақдим қилади;
- раҳбариятга имзолаш учун тақдим қилинаётган фармойишлар ва бошқа ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради ва уларга муносабат белгисини қўяди, идоравий меъёрий ҳужжатларнинг амалдаги қонунларга мувофиқлигини юридик хизмати тамонидан олдиндан текширирилмасдан чиқарилишига йўл қўймайди;
- касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилишини ўрганади ва амалий ёрдам кўрсатади;
- судда ва бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда касаба уюшмаларининг манфаатларини ҳимоя қилади;
- Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашига келиб тушаётган ариза, шикоят ва таклифларни мазмунан кўриб чиқади ва зарур ҳолларда қонуний ҳуқуқлари поймол этилган ходимларни манфаатларини кўзлаб даъво аризалари билан судда қатнашади;
- бўлим фаолияти йўналишига оид кўрик-танловлар ва тадбирларни ўтказиш ишларини ташкиллаштиради;
- иш берувчи ёки бошқарув органи вакили тамонидан, фаолият тури, мулк ва ҳўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, барча корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат қонунчилигини, «Касаба уюшмалари, уларнинг хуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида»ги қонунларга қандай амал қилинаётганини назорат қилади;
- жамоа шартномаларини экспертиза қилишда иштирок этади;
- Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, унинг таркибий бўлмалари ва касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятида қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи билан танишади ва тадбирларда қатнашади;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мавофиқ юритади;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- касаба уюшмаси раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
- касаба уюшмаси фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
- бошқа бўлимлар билан биргаликда касаба уюшмаси томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларни қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қуяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан касаба уюшмасининг бошқа ваколатли таркибий бўлималаридан (ходимларидан) кейин виза қўяди;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига фуқораларнинг қабул қилинишини ташкил қилиш билан бирга меҳнаткашлар (фуқаролар)дан тушаётган ариза ва мурожаатларни белгиланган муддатларда ижросини таъминланиши назорат қилади;
- юридик хизмат бўлими ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда бўлим Низоми бўйича бошқа ишларни ҳам амалга ошириши мумкин.

   ТАЙЛОҚОВ ТОШТЕМИР АМОНБОЕВИЧ

   Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
   юридик бўлим етакчи юрисконсульти
   Телефон: 0 (436) 226-02-65
   Факс:        0 (436) 226-02-65
   Электрон почта: t.tayloqov@kasaba.uz


  • Қисқача таржимаи ҳоли

  • Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Туғилган сана

23 февраль 1980 йил 

Туғилган жойи

Навоий вилояти, Навоий тумани

Миллати

Ўзбек

Маълумоти

Олий, 2005 йил Тошкент давлат юридик институти

Мутахассислиги

Ҳуқуқшунос

Тизимдаги иш стажи

2014 йилдан

Эгаллаб турган лавозимида

2014 йилдан

- бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
- худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
- қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;
- касаба уюшмаси аъзолари ва ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашади;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;
- фуқаролардан тушган ёзма ариза, шикоят ва таклифларни руйхатга олиб назоратини олиб боради, ёзма мурожаатларни кўриб чиқади;
- судларда ва бошқа идораларда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мулкий, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда бошқа манфаатларини ҳимоя қилади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳуқуқий тарғибот, шунингдек, аъзо ва тасарруфидаги ташкилотларнинг юридик хизмати томонидан олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотларни Федерация Кенгаши раҳбариятига етказилишини таъминлайди;
- давлат органи билан келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
- шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
- жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
- фуқароларнинг “Ишонч телефонлари” орқали мурожаатларига (оғзаки) меҳнат қонунчилигига кўра маслахат беради, ҳисоботларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлилий маълумотнома тайёрлайди;
- аъзо ва тасарруфидаги ташкилотларнинг фуқаролар мурожаатлари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
- касаба уюшмаларида ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек, уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда қатнашади ҳамда аниқланган ҳуқуқий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар беради;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
- аъзо ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга оид ўқув-семинарлар, конференциялар ва мажлислар ўтказишда уларга амалий ёрдам кўрсатади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси рахбариятининг курсатмасига (резолюциясига) мувофик фукароларнинг хат-мурожаатлари, ариза ва шикоятларни руйхатдан ўтказади хамда уларни тезкорлик билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлимлари, тасарруфидаги ва аъзо ташкилотларга етказади. Улар белгиланган муддатда бажарилишини назорат килади, улар буйича хисоботларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига белгиланган муддатларда такдим этади;
- вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига фуқораларнинг қабул қилинишини ташкил қилиш билан бирга меҳнаткашлар (фуқаролар)дан тушаётган ариза ва мурожаатларни тегишли тартибда рўйхатга олади ҳамда уларни ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади;
- нодавлат нотижорот ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишини ташкил этади;
- бўлим мудири хизмат сафарида, касаллик таътилида ёки меҳнат таътилида бўлган вақтларда бўлим мудири вазифасини вақтинчалик бажаради.