ҲАФТАЛИК БОШЛАНДИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ҲАФТАЛИК БОШЛАНДИ

ҲАФТАЛИК БОШЛАНДИ

"28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ташаббуси билан "Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари касаба уюшмаларига қарашли вилоятдаги ташкилот ва корхоналарда "меҳнат муҳофазаси ҳафталиги” эълон қилинган.
Ҳафталик доирасида "Навоийазот” АЖ, "Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятларида, Навоий вилоят Давлат архиви, Навоий кончилик коллежи ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида, шунингдек, 29 – апрель куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида ташкил этиш режалаштирилган.
"Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” доирасидаги тадбир Навоий кончилик коллежи мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Бўрибой Ҳожиев, тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этди. Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Шухрат Халилов очиб берди.
Давра суҳбати давомида, "Навоий вилоятида ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг таҳлили” тўғрисида Бандлик Бош бошқармаси давлат меҳнат техник инспекцияси бошлиғи Олим Кенжаев, "Меҳнат шароитлари ва унинг умумий касб касалликлари, меҳнат жароҳатларининг келиб чиқишидаги аҳамияти ва нохуш ҳолатларни олдини олиш йўллари” тўғрисида вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази Меҳнат гигиенаси бўлими бошлиғи Шухрат Намозов ва "Саноат хавфсизлигини таъминлаш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Навоий ҳудудий бошқармаси инспектори Анвар Бобоқулов кабиларнинг маърузаси тингланди. Юқори савияда ташкил этилган тадбир сўнггида иштирокчилар соҳа мутаҳассислари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Дарвоқе, тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини олдини олишга иш берувчилар ва ходимлар эътиборини кучайтириш, меҳнатга оид норматив ҳужжатларга амал қилиниши устидан жамоат назоратини олиб борилишида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаб, муаммоларни ўрганган ҳолда ҳамкорликда ечимини топишдир. Шунингдек, "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”нинг асосий мақсади ҳам – бутун дунёда хавфсизлик маданияти ва меҳнат гигиенасига амал қилишдир.

BOSHQA YANGILIKLAR