МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

Инсон шаъни юксалган, меҳнати қадр топган юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадрият ҳисобланади.
Хотира ва қадрлаш куни ҳам том маънода элу-юртимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш,  ўзаро меҳр – оқибат каби инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилиб келмоқда.
9- май умумхалқ байрами "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Транспорт, йўл ва капитал қурилиш,  қурилиш индустрияси ходимлари  Навоий вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  ҳам бир қатор ҳайрия тадбирлари  амалга оширилди.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал  қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Республика  Кенгашининг 2017 йил 26 апрелдаги  7-21 "с” сонли қарори билан тасдиқланган "9-май умумхалқ байрами – "Хотира ва қадрлаш куни” га тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тадбирлар”  режасига асосан Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг шу тўғридаги тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унга кўра НУС БКУҚ га қарашли УПП АЖ да бир неча йиллар ишлаб нафақага чиққан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси  Иванушкин Александр Гаврилович хонадонига бориб, унга 13 турдан иборат 250 минг сўмлик озиқ-овқат  маҳсулотлари жамланмаси топширилди. Шунингдек,   6- май куни Навоий кончилик коллежи спорт мажмуасида тармоққа қарашли коллежларнинг ишчи ходимлари ўртасида "Баскетбол” мусобақаси "Хотира” турнири ташкил қилиниб, ғолибларга диплом ва 400 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилди.

Б. Хожиев,
Тармоқ Навоий вилоят бирлашган
касаба уюшмаси қўмитаси раиси. 

BOSHQA YANGILIKLAR