МЕҲНАТ МУНОСАБАТИДАГИ МУҲИМ МАСАЛАЛАР

Касаба уюшмалари меҳнаткашлар ижтимоий иқтисодий манфаатларни қўллаб-қувватлаш борасида давлатнинг энг яқин ҳамкори бўлиб келмоқда.

Буни исботи сифатида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари фаоллари билан "Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбати булиб ўтди.

Энг асосийси ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан меҳнаткашларнинг манфаатларига хизмат қиладиган саволларга жавоблар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирлар давомида иш берувчи вакасаба уюшмалари ўртасидага ҳамкорликтобора уйғунлашиб бораётгани сезилиб турди. Талаб ва истаклар тадбир давомида ўз ечимини топди. Ҳамкор ташкилот вакиллари ва касаба уюшма тизимидаги мутахассисларининг иштирокчилар томонидан берилган савол ва таклифларига берилган жавоблари иштирокчиларни янадасамарали меҳнат қилишга чорлаши табиий, албатта.

Бир сўз билан айтганда, ўтаётган давра суҳбатларичоғида нодавлат, хусусий сектордаги корхона ва ташкилотларходимларни касаба уюшмаларига жалб этиш тизимини ривожлантириш зарурлиги, тармоқда меҳнат қилаётган ҳодимлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида кичик бизнес субъектлари, оилавий тадбиркорлар, хорижий инвестиция асосида ташкил қилинган қўшма корхоналаргаэътибор қаратиш ҳамда ушбу мақсадларга эришиш учун меҳнатсоҳасидаги ижтимоий шерикчиликни янада ривожлантириш айни муддаодир.

Давра суҳбати якунида билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тавсиявий чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш