Куни кеча Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ.М.Рафиков Навоий вилоятидаги ташрифи доирасида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши тасарруфидаги "Ишонч” болалар соғломлаштиририш оромгоҳида бўлди. Қ.Рафиков оромгоҳ қурилиши, ундаги болажонларга яратилган шароитлар билан танишиб, оромгоҳда янгитдан қурилиши бошланаётган сузиш ҳавзасини кўздан кечириб лойиҳачилар ва қурувчиларга сузиш бассейинини замонавий талаблар асосида болажонларга завқ бағишлайдиган ҳолда қуриш лозимлиги тўғрисида ўз таклиф ва топшириқларини берди. Навоий шаҳридаги "Ғолиб Беҳзод” МЧЖ қурилиш ташкилоти бу йилги 2017 йил соғломлаштириш мавсуми бошланиши олдидан сузиш ҳавзасини дам олувчи болаларга тортиқ қилишга ваъда берди.
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида "Ишонч” оромгоҳида дам олишга келадиган болалар бу йилги дам олишларини янада завқли ўтказишларига яна бир имконият яратилади.
Шухрат Халилов
© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш