Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарорида белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ, "Президент эътибори-мурувват тадбирларида” шиори остидаги "Никоҳ тўйлари” доирасида жорий йилнинг 4 май куни Кармана туманида жойлашган "Ўзбегим” ресторанида 15 нафар келин-куёвлар ҳамда меҳмонлар учун тўй тадбири ташкил этилди (қисча видео ролик илова қилинади).
Дастлаб Нурота, Қизилтепа, Кармана туманлари ҳамда Навоий шаҳридан ташриф буюрган миллий либослардаги келин-куёвлар "Мотамсаро она” мажмуида йиғилишди ҳамда биргаликда мажмуани зиёрат қилиб, мотамсаро она пойига гул қўйишди.
Сўнгра келин-куёвлар бир ҳил 15 та "Каптива” автомобилларида вилоят ички ишлар ҳодимлари томонидан ташкилий равишда "Алишер Навоий” ҳайкалига гул қўйгани ташриф буюришди. Тадбир давомида келин-куёвлар учун фотосессия ташкил этилди.
Тадбирлар режасига мувофиқ келин-куёвлар Навоий шаҳрида янги қад ростлаган "Китоблар олами” мажмуасига ташриф буюришди. У ерда барча келин-куёвлар учун вилоят ҳокимлиги томонидан китоблар тўплами совға қилинди. Совға қабул қилиш давомида 3 нафар келин-куёвлар томонидан ушбу ўтказилаётган тўй тадбирлари, маданий тадбирлар ҳамда совғалар учун муҳтарам Юртбошимизга, вилоят ҳокимлигига, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ва барча ташкилотчиларга миннатдорчилиги билдиришди.
Соат 12-00 да келин-куёвлар "Ўзбегим” ресторани олдида йиғилишди ва карнай-сурнай садолари остида ресторанга таклиф этилдилар.
Тўй тадбири юзасидан ресторан байрамона (гуллар ва шарлар билан) безатилди. Рестораннинг кириш қисмида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тавсия этган Президентимиз томонидан билдирилган фикрлар ҳамда ҳикматли сўзлар туширилган банерлар ҳамда тадбирни моҳиятини ўзида акс эттирган 3*6 ҳажмдаги катта банер жойлаштирилди.
Тўйхонага кириш олдида доира, карнай-сурнай наволари янграб турди.
Миллий либосдаги қизлар ва йигитлар тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олдилар ва улар учун ажратилган жойларга кузатдилар.
Тўйхона ичкарисида санъаткорлар саҳнаси томонда (3х4 ҳажмдаги) светодиод экран ўрнатилиб ижтимоий ролик намойиш этиб турилди.
Тадбирда вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этиб, келин-куёвларни кириш сўзи билан қутлади. Барча келин-куёвларга туман ҳокимлари томонидан ташкил этилган қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
Тадбир юқори ташкилий равишда, уюшқоқлик билан ўтказилди.
Тадбирда вилоят маданият бошқармаси томонидан жалб этилган санъаткорлар билан биргаликда ташриф буюрган санъат усталари ҳам иштирок этишди. Жумладан, Ўзбек Миллий театри директори Ф.Маъсудов, "Сарбон”, "Уммон” гуруҳи, Ш.Жўраев тадбирни кўтаринки руҳда ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Тўй якунига етгач барча ташриф буюрган меҳмонлар ташкилий равишда улар учун ажратилган автобусларида манзилларига етказилди