"Ишонч” болалар ёзги дам олиш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Иқтидорли ёш рассомлар, таниқли адибларимизнинг китоблари ва уста ҳунармандларнинг ижод намуналари кўргазмаси билан тадбир кўлами янада кенгайиб, мазмундорлик касб этди. Тадбирнинг бадиий қисмини ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А.Бобомуродова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирнинг бош мақсади болажонларга мустақиллик буюк неъмат эканлиги, бугунги оромбахш кунларимизга шукрона келтириб, ватан олдидаги бурчни адо этиш масъулиятининг моҳиятига алоҳида урғу беришга бағишланди.
Шундан сўнг ташкилотчилари томонидан "Ишонч” болалар ёзги дам олиш оромгоҳида якуний концерт дастури тақдим этилиб, иштирокчиларга байрамона кайфият ва илиқ таассуротлар улашилди.
Вилоят касаба уюшмалари
Матбуот хизмати