Бугун эрта тонгдан буюк мутафаккир, шоирлар султони Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 577 йиллиги тантаналари Навоий шаҳри марказидаги шоир ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди. Байрам тантаналарига хорижлик Навоийшунос олимлар, Республикамизнинг таниқли адиблари, вилоятимиз кенг жамоатчилиги ваккиллари иштирок этмоқдалар. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳам меҳнат жамоаларида улуғ бобомиз таваллуди муносабати билан қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган.
Шухрат ХАЛИЛОВ