Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан "Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида 2017-2019 йилларга мўлжалланган Ҳудудий келишув” нинг 1-23-банди ижросини таъминлаш мақсадида, бошланғич касаба уюшма ташкилотларида сайланган меҳнат муҳофазаси вакилларини ўқитиш бўйича шаҳар ва туманларда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.
Ўқув-семинари жорий йилнинг:
- Навоий шаҳри ва Кармана тумани учун –
17 июль соат 10-00да Кармана туман ҳокимлигининг мажлислар залида;
- Қизилтепа тумани учун –
18 июль Қизилтепа туман ҳокимлигининг мажлислар залида;
- Навбаҳор ва Конимех туманлари учун –
19 июль 10-00да Навбаҳор туман ҳокимлигининг мажлислар залида;
- Нурота тумани учун –
20 июль 10-00да Нурота туман ҳокимлигининг мажлислар залида;
- Хатирчи тумани учун –
24 июль 10-00да Хатирчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида;
- Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманлари учун –
25 июль 10-00да Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида.
Ўқув-семинарида вилоят касаба уюшмалари, вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда
"O`zbekinvest” СКнинг малакали мутахассислари соҳага тааллуқли маърузалар билан иштирок этадилар.
ШОШИЛИНГ! Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги юзасидан ташкил этилаётган ўқув-семинарига иштирок этинг!