МАРОҚЛИ ОНЛАР

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасини  20 нафар ишчи  ходимлари гўзал ва бетакрор Қашқадарё шаҳрига  саёҳати уюштирилди.  
Қашқадарё шаҳрида жойлашган Мингчинор, Хазрати Бешир, Чинор, Оқ-сув зиёратгоҳи, Шаҳрисабз шаҳри, Оқ сарой мажмуаси Дор-ут Тиловат, Дор-ус Сиёдат мажмуасидаги Амир Темур ўғли Жахонгир Мирзо қабри, Улуғбек мадрасаси, Сайид Неъматилло Қуруқсой зиёратгоҳи, Суқор ота ва Тешиктош каби зиёратгоҳ жойларга ташриф буюриб, у ердан бир олам таассурот билан қайтдик.   
Мақсадимиз, касаба аъзоларининг бўш вақтини мазмунан тўлдириш, уларни юртимизнинг тарихий қадамжолари ва истиқлол йиллари бунёдкорликлари билан яқиндан таништиришдир-дейди бирлашма бўлим мудири Н. Нурмонова.  – Буюк аждодларимиз излари қолган кўчалардан борар эканмиз, қалбимиз жунбушга келгандек бўлди. Эндиликда ушбу бой меросни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Саёҳатдан маънавий–руҳий куч-қувват бирлашма ходимлари ўз фаолиятини янада жўшқин кайфиятда давом эттирмоқда.
Феруза Мардиева


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш