Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид
2020-2022 йиллар учун
ҲУДУДИЙ КЕЛИШУВ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига амал қилиб;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мустақил Ўзбекистон манфаатлари устуворлигини эълон қилиб;
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига амал қилган ҳолда;
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини қўллаб қувватлаб;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан қўйилган:
иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ривожлантириш, иқтисодий салоҳиятни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни изчил амалга ошириш, тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлиги ва фаолияти самарадорлигини кучайтириш асосида аҳоли турмуш даражасини кўтариш вазифаси сўзсиз бажарилиши лозимлигини тасдиқлаб;
давлат, иш берувчилар ва ходимларнинг ижтимоий масъулияти ва улар ўртасидаги ижтимоий мулоқот муҳимлигини эътироф этган ҳолда;
ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш, аҳоли ҳаёт даражасини муттасил ошириб бориш, жамиятда ижтимоий тотувлик ва барқарорликни сақлашда ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ижтимоий шериклик тамойилини амалга ошира бориб;
ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб берувчи мазкур Ҳудудий келишувни туздилар (бундан буён "Келишув”) ва ўз зиммаларига қуйидаги йўналишлар бўйича мажбуриятларни олдилар.
Тўлиқ юклаб олиш: Huduiy kelishuv