АЁЛ КЎНГЛИ НОЗИК, ҚАДРИ БАЛАНД » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
АЁЛ КЎНГЛИ НОЗИК, ҚАДРИ БАЛАНД

АЁЛ КЎНГЛИ НОЗИК, ҚАДРИ БАЛАНД

Истиқлол туфайли хотин-қизларни мавқеини юксалтириш, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини янада фаоллаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилани мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мустақиллик юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий мухофаза қилиш, жамиятдаги нуфузини ошириш, уларга ўз истеъдод ва иқтидорини намоён этиш имкониятларини яратиб берди. Бугун аёлларимиз нафақат оила бекаси, фарзанд тарбиячиси, балки давлат ва жамият қурилишида, тадбиркорликда, илм-фанда, санъат, спорт қўйинки ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида иқтидор эгалари эканликларини намоён этмоқдалар.  

Вилоятимиздаги "Навоиазот” Акциядорлик Жамияти  Республикамизда кимёвий маҳсулотлар ва  минериал ўғитлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. Айни вақтда корхонада 9 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилишади, шундан 4117 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 

Корхонада касаба уюшмаси томонидан жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини  ҳимоялаш, улар меҳнатини муҳофаза этиш, маънавий савияларини ошириш, спорт ва жисмоний тарбия тадбирларига кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда, - дейди "Навоиазот” Акциядорлик Жамияти  касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Феруза Файзиева.                                                                        

Ушбу корхона жамоа шартномаларини 12-бўлими  хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясига бағишланган бўлиб, бу эса меҳнат қилаётган хотин қизлар учун имтиёз ва қулайликлар кўламини янада кенгайтириш имконини бермоқда.

Жумладан, жамоа шартномасида мактабгача ёшдаги фарзандлари бўлган оналарга фарзандларининг мактабга тайёрлаш учун ойида бир кун таътил бериш, фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар унинг тарбияси билан машғул бўлган аёлларга уларнинг аризаларига мувофиқ қисман хақ тўланувчи таътиллар бериш, икки ва ундан ортик 12 ёшгача фарзанди бўлган ёки 16 ёшгача ногирон фарзанди бўлган аёлларга 3 иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланувчи қўшимча таътиллар бериш, ўн тўрт ёшгача фарзанди (16-ёшгача ногирон фарзанди) бўлган аёлларга ва хомиладор аёлларга ишлаган ҳақиқий вақтларига ҳақ тўланган ҳолда уларнинг аризаларига кўра 20 соатдан кам бўлмаган тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаш, балоғат ёшига етмаган фарзандлари бўлган аёллар учун ойлик иш ҳақларини сақлаган ҳолда иш ҳафтасини 1 соатга қисқартириш, икки ёшгача фарзанд тарбияси билан банд бўлган аёлларга уларни куни давомийлигидан қатъий назар нафақа тўлаш, ёз мавсумида аёлларга имтиёзли меҳнат таътиллари бериш, мактаб ёшидаги болалари бўлганларга  моддий ёрдам кўрсатиш, аёлларга дам олишлари ва даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар ажратиш ва бошқа кўпгина  имтиёзлар  киритилишига эришилган.

 "Навоиазот” АЖда жорий йил давомида   жамоа шартномаси орқали 118 нафар ишловчи  аёлларга бериладиган туғишгача ва туғишдан кейинги ҳақ тўланадиган таътиллар куни узайтирилиб, жамоа шартномалари орқали фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшга тўлгунга қадар бўлган 445 оналарга 266.425,1 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар унинг тарбияси билан машғул бўлган аёлларнинг 28 нафарига уларнинг аризаларига мувофиқ қисман ҳақ тўланувчи таътиллар берилган ҳамда икки ва ундан ортиқ 12 ёшгача фарзанди бўлган ёки 16 ёшгача ногирон фарзанди бўлган аёлларнинг 253 нафарига  3 иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланувчи қўшимча таътиллар берилди. Бундан ташқари яна жамоа шартномасига асосан 32 нафар хотин - қизлар иш берувчи маблағларидан, 56 нафар хотин-қизларга  касаба уюшма маблағларидан, 32 нафар нафақадаги аёлларга жамоа шартномасига асосан жами 120 нафар хотин - қизларга моддий ёрдам ажратилган. Шунингдек, тиббий кўрик натижасига асосан камқонликга (анемия) касалигига чалинган 45 нафар аёлларга темир ва йод моддасига бой дори-дармонлар, ҳомиладор аёлларнинг  127 нафарига витаминли дори-дармонлар ажратилган.

Хотин-қизларнинг репродуктив саломатликларини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида  корхонада ёш оналар ва ёш оилалар мактаби фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси иштирокида  12 маротаба давра суҳбати ўтказилиб, унда  400 нафардан ортиқ  хомиладор аёллар иштирок этишди.

Аёлларни ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш жуда мухум масаладир.  Касаба уюшмаларининг жамоа музокараларида аёлларнинг манфаатларини ҳисобга олиш билан боғлиқ стратегик мақсадлари хотин-қизлар комиссиялари орқали амалга оширилмоқда.                                                                                                         

Хусусан, корхонада ишловчи аёллар учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаш – ишлаб чиқаришда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг яна бир муҳим омилидир. Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар томонидан соғлом ва хавфсиз иш шароитларининг яратилишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича ҳам бир мунча ишлар амалга оширилди. Бундан мақсад корхона иш жойларининг шаҳодатланганлигига,  меҳнат қилувчиларнинг санитария-маиший хоналар ҳамда махсус кийим бош ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, техника хавфсизлиги қоидалари бўйича ишчилар ўртасида ўқишлар ўтказилганлигини назорат қилиш ҳамда касб касалликлари келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган.  

Навоиазот” АЖ ишлаб чиқариш цехларида ишловчи 563 нафар хотин-қизлар меҳнат шароити зарарли бўлган иш жойларда меҳнат қилишади. Зарарли шароитларда ишлайдиган хотин-қизларга  иш ўринларини шаҳодатлаш натижаларига асосан қисқартилган иш куни белгиланган, шахсий химоя воситалари билан таъминланган,  таътилларига 3 кундан 24 кунга қадар  қўшимча таътиллар белгиланган,  даволаш профилактика озиқ-овқат талонлари сут ва сут махсулотлари учун талонлар ажратилган, имтиёзли пенсияга чиқишлари эса кафолатланган,  хар йил 2 маротаба тиббий кўрикдан ўтказилиб келинмоқда. 

Бундан ташқари, хотин-қизларнинг  етарли мехнат шароитларида ишлаши билан бирга дам олиши ва саломатлигини мустахкамлаши учун ҳам барча шароитлар яратилган.                                                                                

Жумладан, корхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар 1 йилда бир маротаба бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида 2745 нафар хотин-қизлар даврий тиббий кўрикдан ўтказилиб,  210 нафар хотин-қизлар  умумий касалликлар бўйича  руйхатга олиниб даволанишлари ва соғликларини мустаҳкамлашлари учун йўлланмалар ажратиш бўйича  мутахассислар маслаҳатини олди ҳамда  тиббий кўрик якунлари бўйича касаллиги маълум бўлган хотин-қизлардан  36 нафари  республика сиҳатгоҳларида ва 102 нафари дам олиш уйларида  соғликларини тикладилар. Яна, ишчи-ходимларни соғлиқларини мустаҳкамлаш мақсадида корхона тасарруфида 120 ўринли санаторий-профилакторий фаолият кўрсатмоқда. Санаторий-профилакторий  замон талабларига мос тиббиёт ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган.   2016 йил 9 ойи давомида 701 нафар хотин-қизлар корхона профилакторийсида ўз соғликларини тикладилар.

Хотин –қизларни спортга кенг жалб қилиш орқали жамиятда соҳлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор берилиб, корхонага қарашли "Кимёгар” уйингоҳида  спортнинг  кураш, футбол, шашка, шахмат, дзюдо, волейбол, стол тенниси, катта теннис, армрестлинг,  қўл жанги, аэробика  секциялари ташкил этилган бўлиб 1500 нафардан  ортиқ ишчи ходимлар,  400 нафардан ортиқ хотин-қизлар  спорт  турлари билан билан шуғулланиб соғликларини мустаҳкамлаб келишмоқда.

     "Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб ишлаб чиқариш цехларида спорт ўйинлари, спартакиадалар ташкил этилмоқда.

Хусусан, корхонага қарашли "Кимёгар” уйингоҳида  спортнинг  кураш, футбол, шашка, шахмат, дзюдо, волейбол, стол тенниси, катта теннис, армрестлинг,  қўл жанги, аэробика  секциялари ташкил этилган бўлиб 1500 нафардан  ортиқ ишчи ходимлар,  400 нафардан ортиқ хотин-қизлар  спорт  турлари билан билан шуғулланиб соғликларини мустаҳкамлаб, ўтказилаётган барча спорт тадбирларида хотин-қизлар фаоллиги  кўзга яққол ташланиб туради.

     Ўзбекистон тарихини ўрганиш, тарихий қадриятлар билан танишиш ва эъзозлаш мақсадида биринчи навбатда талаба қизлар ва кам таъминланган фаол аёллар учун республиканинг Бухоро, Нурато, Шахрисабз, Хазрати Довуд, Хива каби  тарихий қадамжойларига 120 нафар хотин-қизларини саёхатлари ташкил этилди.

     Хотин-қизлар ўртасида оммавий-маданий ишларни яхши йўлга қўйиш мақсадида жорий йилда хотин-қизлар ва  уларнинг фарзандлари иштирокида 20 дан ортиқ турли  тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда иштирок этган ва ғолиб бўлган танлов иштирокчилари касаба уюшма қўмитасининг   қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

     2016 йил "Соғлом она ва бола йили”  муносабати билан ҳам  корхонадаги ходимлар, айниқса аёллар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий манфаати ҳимоясини кучайтириб, барча ҳаракатларини аёлларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг оиладаги, жамиятдаги ролини ошириш, уларни иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама ёрдам беришга, аёлларнинг ҳуқуқ- манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш соҳасида норматив ҳуқуқий хужжатларнинг бажарилишини таъминлашга, хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий хаётида фаол иштирок этишга кўмаклашиш каби кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, мисол учун жорий йилда корхонада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларга қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қурилишида дастлабки тўловларни амалга оширишга кўмаклашиш, болаларнинг ногирон ва ирсий касалликлар билан туғилишиини олдини олиш мақсадида, корхонада меҳнат қилаётган ҳомиладор аёлларни ТСҚ йўлланмаси асосида вилоят скрининг марказида бепул  текширувдан  ўтишини таъминлаш юзасидан ишлар олиб бориляпти. 

Кўнгли нозик аммо қадри баланд меҳнаткаш аёлларга эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,  фарзандлари саломатлиги ва камоли учун ғамхўрлик кўрсатишни "Навоиазот” АЖ касаба уюшмаси ўзини севимли иши деб билади.

 Дилафрўз Ўрозова,

"Ishonch” мухбири, 

BOSHQA YANGILIKLAR