САЙЛОВ ДЕМОКРАТИЯНИНГ ОЛИЙ ШАКЛИДИР » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
САЙЛОВ ДЕМОКРАТИЯНИНГ ОЛИЙ ШАКЛИДИР

САЙЛОВ ДЕМОКРАТИЯНИНГ ОЛИЙ ШАКЛИДИР

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида ўтказилган маънавият соатининг асосий мавзуси шундай номланди.

Бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Шухрат Халилов мамлакатимизда 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови аҳамияти тўғрисида сўз юритиб, мазкур сайловнинг халқимиз онгу-тафаккурида фуқаролик ҳисси ва маъсулияти, ҳар биримизнинг юрт тақдирига даҳлдорлик туйғуси билан чамбарчас боғлиқлиги, демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишда, фуқаролик жамиятини шакллантиришда сайлов жараёнларининг беқиёс аҳамияти борасида тўхталди. Мамлакатимизда демократик сайловларни ўтказиш учун барча қонуний асослар яратилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, ”Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, ”Марказий сайлов комссияси тўғрисида”ги каби қонунларда фуқароларнинг эркин овоз бериш ҳуқуқи, давлат органларини демократик тарзда ташкил этишда уларнинг иштироки борасида фикр юритди. Шу билан биргаликда умуммиллий сайловларда сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари, жамоат ташкилотлари ва ўз-ўзини бошқариш органларининг роли, ҳокимиятни шакллантириш, актив ва пассив сайлов хусусида ҳам тушинтириш бериб ўтди. Мавзу юзасидан бўлган қизиқарли савол жавоблардан сўнг нотиқ барча ходимларни ўз фуқаролик бурчини фаол намоён этиб, сайловда ўзлари муносиб ҳисоблаган номзод учун якдиллик билан овоз беришга даъват этди.

 

BOSHQA YANGILIKLAR