Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Навоий шахар Кенгашининг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда ўтказган ўқув семинари Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва мазкур Қонуннинг касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш ҳақидаги раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Ушбу ўқув- семинарга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Халилов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Ч.Қодиров, ҳамда тармоқдаги ташкилот ва муассасаларнинг касаба уюшма фаоллари ҳамда меҳнат мухофазаси мутахассислари таклиф қилинди.
Тингловчилар "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири 2016 йил 22 сентябрда ЎРҚ-410-сон билан тасдиқланиб, ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кириши, Ўзбекистон касаба уюшмалари органларида ушбу Қонун асосида вазифа ва ишларни тизимли ташкил этиш масалалари бўйича олдимизда турган вазифалар тўғрисида фикр алмашдилар.
Ўқув семинар давомида 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловнинг моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш, сайловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Сайловлар халқимиз ҳамжиҳатлиги ва демократиянинг ёрқин кўзгусидир” мавзусида бирлашма раиси ўринбосари Ш.Халилов маърузаси ҳам тингланди
Семинар сўнгида"Жамоатчи вакил” тўғрисидаги ведиофильм қўйиб берилди.

Х.Разақов
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари

касаба уюшмаси Навоий шахар Кенгаши раиси