Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Навоий вилоят касаба уюшмаситашкилотлари Кенгашининг мажлислар залида касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган, мамлакатимизда 4-декабръ куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига биринчи марта овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ёш ходимлар иштирокида "Мен ҳам илк бор сайловда иштирок этаман” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда 80 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Айтиш жоизки демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ёшларнинг аҳамияти беқиёсдир. Тадбирда иштирок этган сиёсий партиялар ҳамда "Камолот”ЁИҲ вакиллари илк бора сайловда иштирок этаётган ёшларга овоз бериш тартиби бўйича тегишли тавсияларни билдиришди. Ёшларни сайлов жараёнида фаол иштирок этиб ўз номзодига овоз беришга чақирди.
Йиғилиш савол-жавобга бой тарзда ўтди.
Навоий
ВКУТБ
Ёшлар Кенгаши раиси
Махбуба Камбарова