Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожатларини кўриб чиқишда касаба уюшма аъзоларига қулайлик ва янада эътиборли шароитларни яхшилаш мақсадида
вилоятимизнинг барча туманларидаги касаба уюшмалари туман Кенгашлари ҳузурида
Жамоатчилик қабулхоналари иш бошлади. Белгиланган жадвал асосида
бирлашма Кенгашининг раҳбарлари ва маъсул ходимлари жойларда фуқароларни меҳнат
муносабатлари бўйича ариза ва мурожаатларини қабул қиладилар, ўрганадилар ҳамда
тегишли амалий ёрдам кўрсатадилар. Жамоатчилик қабулхоналарининг манзили ва
қабул вақти касаба уюшма ташкилотлари
бирлашмаси веб сайти ва туман газеталарида эълон қилинди.