Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида "Конституция-бахтимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши аппарати ходимлари, масъул ташкилотчилар, туман, шаҳар Кенгаш раислари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди. Йиғилишда, ҳуқуқий давлат ўз-ўзидан бунёд бўлмайди. Бунинг учун ҳаётда Конституция ва қонунларнинг устуворлиги таъминланиши керак, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида жамият аъзоларида юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият бўлиши, масъулият ва мажбуриятни ҳис қилиб яшаш тарзи қарор топиши зарурлиги, Бахтимиз Қомуси – Конституциямизда инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари олий қадрят сифатида мустаҳкамлаб қўйилганлиги тўғрисида гапириб ўтилди. Шунингдек, тадбир сўнгида "Ватан фидойи фарзандларни унутмайди” шиори остида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган кичик сержант Зокир Қаҳҳоровнинг оиласига касаба уюшмаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 250 минг сўмлик моддий ёрдами тақдим этилди.