Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ҳамда 8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан Навбаҳор туманида жойлашган "Асаб ва руҳий касалликлар” шифохонасида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбирда шифохона ишчи-ходимлари ҳамда даволанувчилар ўртасида мустақил ва суверин Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътибор қозониши, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида мустаҳкам замин бўлган Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлаш ҳамда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида юртимизда олиб борилаётган ишлар ҳамда "Ким эдигу ким бўлдик” деган ҳаётий ҳақиқатни оддий, юз берган ўзгаришлар, бугунги ҳаётимизни мустақилликдан олдинги ҳаёт билан қиёсий равишда акс эттириш мавзусида маърузалар қилинди.
Тадбир сўнгида шифохонада даволанаётган 30 нафар беморларга касаба уюшмаларининг 1 млн 500 минг сўмлик эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ф.Мардиева