ТААССУРОТГА БОЙ БЎЛДИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ТААССУРОТГА БОЙ БЎЛДИ

ТААССУРОТГА БОЙ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги "Касаба-сайр” унитар корхонаси ҳамкорлигида "Конституция – ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг асоси” шиори остида вилоятдаги 50 нафар касаба уюшмалари фаолларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Дастлаб, саёҳатчилар Ҳазрати Хизр масжиди ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди.

Шунингдек, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг куҳна тарихи билан бирга, истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва Улуғбек расадхонаси каби бетакрор ва гўзал иншоотлар саёҳатчиларда жуда катта таассурот қолдирди.

Саёҳатчилар "Касаба-сайр” унитар корхонаси маъмуриятига ўз миннатдорчилигини изҳор этади.

Норимхол Нурмонова.

BOSHQA YANGILIKLAR