Ёшларнинг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳам бир талай ишлар амалга оширилди. Жумладан:
Жамоа келишувлари ва шартномаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш комиссияси таркибига ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эксперт киритилган бўлиб, биргина 2016 йилда бирлашма Ёшлар кенгаши томонидан имзоланаётган 26 та жамоа келишувлари ва шартномалари лойиҳаларини экспертиза қилишда иштирок этилди, жамоа шартномаларининг ёшларга оид бўлимида кўзда тутилган қўшимча имтиёз ва кафолатларнинг берилиши бўйича мунтазам равишда мониторинг олиб борилди. Ҳисобот даврида жамоа келишувлари ва шартномалари орқали 38та ёш оилага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек уй-жой қурилиши учун 335020 минг фоизсиз ссудалар берилди, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 113 нафар талабанинг шартнома пулларининг 300768 минг сўми қоплаб берилди. 124 нафар ходимга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 205395 минг сўм миқдоридаги фоизсиз ссудалар берилди; 131 та корхона ва ташкилотда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини шогирдликка олиб, уларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатаётган 194 нафар устоз-ходимларни рағбатлантириш учун 403285 минг сўм маблағ йўналтирилди; 67 та корхонада 3991 нафар ёш ходимларни бошқа касбга ўргатиш ҳамда малакасини ошириш ишлари амалга оширилди.
Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш, тарбиячилар ва етакчилар учун семинарларни ташкил этиш ва уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш ишлари олиб борилди; вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида талаба-ўқувчилар турар жойларида ҳамда меҳнат жамоаларида ёшлар ўртасида оммавий таҳдидларни олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ва ҳуқуқ тартибот органлари мутахассислари билан доимий учрашувлар ташкил этиб келинмоқда;
2013йилдан бошлаб анъанавий ҳар йилда Ёш мутахассислар Форуми, 2014йилдан буён Форум доирасида турли мутахассисликларда "Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказиб келинмоқда. Вилоятимиз ёшлари намунали кўрсаткичларга эришиб келмоқдалар. Жумладан: "Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловида:
"Энг фаол ёш кончи” номинацияси бўйича – НКМК "Зарметан” кони ёш ходимлари1-2-3 ўринни;
"Энг фаол ёш кимёгар” номинацияси бўйича - "Навоийазот” АЖ Азот ишлаб чиқариш цехи бошлиғи 3-ўрин;
"Энг фаол ёш геолог” номинацияси бўйича- "Марказий геологик геофизик экспедицияси” давлат корхонаси ходими Зарафшон ГИП геологи –2-ўринни эгаллаган бўлсалар, жорий йил бор ўтказилган "Энг яхши ишчи-касб эгаси” танловида "Энг яхши ошпаз” номинациясида Навоий кончилик коллежи ўқувчиси – 2 ўрин;
"Энг яхши тикув буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи” номинацияси бўйича – Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси – 1 ўринниэгаллабгина қолмай, Федерация КенгашинингОлий соврини 5миллион сўмлик гранти соҳибасига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10мартдаги 52-сонли қарори асосида битирувчиларни ишга қабул қилишда уларга берилган имтиёзларни амалга тадбиқ этилиши, қонунчиликда белгиланган преференция ва имтиёзлардан фойдаланиши юзасидан жами 47 коллежларда 12953 нафар битирувчиларни қамраб олган ҳолда ўқув семинарлари ташкил этилди.
Ўқув семинарларида тегишли маърузалар билан иштирок этиш учун касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари, шаҳар ва туман кенгаш раислари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Меҳнат бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари, Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси вакиллари касб-ҳунар коллежларига бириктирилди.
Ўқув семинарларида жойлардаги касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари тегишли ташкилотлар вакиллари билан "Меҳнат соҳасидаги халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик, ёшлар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, жамоа шартномалари ва улар орқали белгилаб қўйиладиган ёшларнинг меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида”ги маърузалар билан иштирок этишди. Семинар иштирокчиларига Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган "Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ишга жойлашишда имтиёзлар ва меҳнат кафолатлари бўйича эслатма”лар етказилди.
Жойларда жамоа шартномаларига киритиш орқали Меҳнат кодексининг 84-, 2471-моддалари ижроси юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилди.
Вилоятда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашишда касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлар иштироки таъминланиб, туман меҳнат органлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгиланган ва ҳозирда касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг иш ўринларида қўнимлилиги бўйича мониторинг ишлари олиб борилмоқда. 2016йилда вилоят бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 12953 нафарининг бандлиги таъминланиши, шундан 9228нафари ишга жойлашганлиги, уларнинг қўнимлилиги таъминланганлиги мониторинг қилинган. Шу билан бирга, жорий ноябрь Қизилтепа, Навбаҳор, Кармана, Хатирчи ва Конимех туман бошланғич ташкилотларида жамоа шартномаларининг тузилиши, меҳнат қонунчилигига мослиги, уларга ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида бандлар киритилишининг аҳволини ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида жамоа шартномаларида мавжуд бўлмаган ёшлар меҳнатини тартибга солиш, уларга кафолатлар бериш борасидаги ХМТ 138-, 182-Конвенциялари, Меҳнат кодексида норматив тусдаги қоидалар жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин ёки шарт деб бевосита кўрсатма берилган 240- ва 249-моддалари талаблари киритилди. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари Ёшлар кенгаши томонидан 2016йил 14-15март кунлари алоҳида гуруҳлар тузилиб, ёши улуғлар, маҳалла фахрийлари бошчилигида қабристонларни ободонлаштириш, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган кексаларнинг хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олиш ишлари ташкил этилиб, Бирлашма Кенгаши томонидан ажратилган озиқ-овқатлар жамланмаси манзилли етказилди.
14-январь Ватан ҳимоячилари куни ва Наврўз байрами арафасида "Мурувват” уйларини моддий қўллаб-қувватлашга 8 млн. сўмликдан ортиқ маблағ сарфланди. Ушбу йўналишдаги тадбирлар "Мурувват” уйлари - касаба уюшмалари эътиборида” акцияси доирасида бирлашманинг Ёшлар кенгаши ҳамда маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли ҳамда билимга интилувчан фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшмаси стипендияси таъсис этилиб, 2016йилда "Касаба уюшмалари – талабаларга” акцияси доирасида 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ва иқтидорли талаба-ўқувчиларга касаба уюшмалари стипендияси ажратилди, Мустақиллик байрами арафасида номзодларга 7 млн. 814 минг сўм миқдоридаги касаба уюшмалари стипендиясини тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижроси бажарилишини таъминлаш мақсадида 2016 йил 27 январда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят адлия бошқармаси, вилоят Меҳнат Бош бошқармаси билан ижтимоий шериклик асосида Навоий вилоятида 2016йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 6-бандида назарда тутилган вилоятдаги корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида "Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбатларини ўтказиб бориш қўшма режасига мувофиқ ўтган йил давомида 18 та корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида ёш ишчи-ходимлар учун "Меҳнат ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилган. Ушбу давра суҳбатларида 1250 дан ортиқ ёш ишчи-ходимлар иштирок этган.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшлар орасида меҳнат соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларни кенг тарғиб этиш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар ташкилотчилигида 2016йилнинг май ойида "Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ташкил қилинди.
2016 йилда оммавий ахборот воситаларида касаба уюшмаларининг ёшларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда олиб бораётган фаолияти тўғрисида 10 дан ортиқ мақола, суҳбат, лавҳа ва хабарлар чоп этилди, 2 марта телекўрсатув ва радиоэшиттириш эфирга узатилди.
Бирлашма Кенгашининг ва аъзо ташкилотларнинг веб-сайтларида яратилган Ёшлар кенгаши бўлимларида ёшларнинг касаба уюшмалари фаолиятида тутган ўрни тўғрисидаги маълумотлар бериб борилмоқди.

Навоий ВКУТБК Ёшлар кенгаши раиси Махбуба Қамбарова