Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун - 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 3-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 январь куни бирлашманинг фаоллар залида "Олийжаноб инсоний фазилатлар соҳиби” мавзусида "Маънавият соати” бўлиб ўтди.
Унда бирлашма аппарати ходимлари ва масъул ташкилотчилар иштирок этди.
Қайд этилдики, Ўзбекистон –нурли замин. Унинг серқуёш осмони, мусаффо тонглари, гулга тўла боғларию бебаҳо маънавий хазиналарини дунёнинг ҳеч бир жойида учратмайсиз. Ана шундай жаннатмакон юртнинг улуғ раҳнамоси, қадрли ва азиз Президентимиз Ислом Абдуғаневич Каримов Ўзбекистонни ўтган 25 йил давомида жаҳондаги энг илғор, ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишдек беқиёс фидойилик, мардлик ва буюк жасорат намунасини кўрсатди.
- Ойлар, йиллар, асрлар ўтади. Бироқ, гўзал диёримиз Ўзбекистоннинг номи бундан-да юксалиб, ривожланиб бораверади, дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Ш. Халилов. Чунки унинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бу юртда шундай юксалишлар учун ажойиб эзгу ишларни бошлаб берди.
Юртим, элим деб ёниб яшаган, Ватанимизни тенглар ичра тенг қилиб, бутун дунёга танитган, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси қалбларимизда мангу яшайди!

Феруза Мардиева