ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

Инсон манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг қадр - қимматини улуғлаш, мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ амалга оширилган изчил ислоҳотлар, амалий ишларда ўз ифодасини топди. Жумладан, тиббиёт, таълим, ҳуқуқ соҳаларига бўлган алоҳида эътибор халқ учун бепул таълим олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини таниш имконини берди. Ишбилармон соҳа вакилларига яратиб берилган қулай имкониятлар замирида ҳам ҳалқ фаровонлигини таъминлаш, уларга бўш иш ўринлари яратиш, инсонларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсади мужассам.
Жорий йилнинг ўзига хос номланиши эса кенг кўламли ишларнинг бардавом бўлишидан далолат беради. Юртимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор”, деб таъкидладилар. Қисқа вақт ичида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар айнан мана шу марожаатларни қонун билан мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидаги берилган топшириқлар ҳамда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси,вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари ҳамда бир қатор нодавлат - нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Навоий вилоятида жамоат ташкилотларининг фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги долзарб масалаларни ўрганишни мувофиқлаштириб бориш бўйича Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вилоят, туман-шаҳар Ишчи гуруҳлари тузилди. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгашида махсус штаб ташкил этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Фидирацияси томонидан вакил гуруҳга раҳбарлик қилиши белгиланди.
Касаба уюшма фаоллари, Маҳалла фуқаролар йиғинлари, "Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмиталари ҳамда "Камолот”ЁИҲ билан биргаликда бириктирилган ҳудудларга бориб саволнома асосида ҳар бир оилага кириб бориб, уйма-уй юриш орқали хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича тизим асосида иш олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган муаммолар тоифаларга ажратилган ҳолда, туман ҳокимликлари томонидан уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга оширилиши таъминланмоқда. Оила аъзоларининг ёшидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бандлик даражаси, меҳнат фаолияти, машғулот тури, оиласининг иқтисодий аҳволи мулоқотжараёнида аниқланмоқда. Энг аҳамиятлиси шундаки, бу жараёнда бирорта хонадон четда қолиб кетмайди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари кунлик мониторинг ишларини умумлаштириб, жойларда ташкил этилган туман штабларига тақдим этишмоқда.
Маҳаллаларда ёшлар тарбиясига салбий таъсир этаётган ҳолатлар, хусусан жиноятчилик, ичкиликбозлик, фохишалик,диний экстремистик оқимларга кириб қолиш каби иллатларнинг олдини олиш бўйича ҳамда ҳар бир хонадон соҳибасига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, турли салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишлари ишлари олиб борилмоқда.
Вилоятнинг шаҳар – туманларида халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш борасида долзарб масалаларни ўрганиш тўғрисидаги саволнома бўйича вилоятдаги маҳаллалар сони 303та, аҳоли сони 938643, Оила сони 244053, Хонадон сони 201089 тани ташкил этиши аниқланди.Тадбир бошидан ўрганилган хонадонлар сони жорий йилнинг 3 февралигача 40199 тани ташкил этади.
Шунингдек, Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган коллеж ва лицей ўқувчиларининг давомати ҳолати, таълим ва тиббиёт муассасалардаги шароитлар ҳамда коллеж, лицей ўқувчилари ўртасида жиноятчиликнинг аҳволи бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Кармана ҳудуддаги коллеж ва лицейлар сони 5 та, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони 3796 нафарни ташкил этади. (2016-2017 )
03.02.2017 йил ҳолати бўйича давомат 96.6 фоиз.
7 нафар ўқувчиларнингдарсга қатнашмаслигини сабабларидан бири транспорт муаммоси, йўл кирага ҳам пули йўқлиги бўлса 2 нафар ўқувчи эса дарсга бошқа сабаблар туфайли қатнашмайди.
Ҳудуддаги мактаблар сони 26 та, шундан маҳаллий иситиш тизимига эга бўлганлари сони 26 та . Шунингдек мактабгача таълим муассасалари сони 18 та ва шундан 2 та МТМ да реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Уларнинг умумий қабул қуввати 2337 нафар, 3.02.2017 йил ҳолати бўйича қатнаётган болалар сони 1515 нафар, МТМ ўз қозонғонаси, иситиш печларига эга бўлганлари сони 18 та.
Шунингдек, туман ҳудудида Тиббиёт муассасалари сони 1таТТБ, ҚВП 17 та, шундан маҳаллий иситиш тизимига эга бўлганлари сони 1 та ТТБ ва 17 та қишлоқ врачлик пунктидан иборат.
3.02.2017 йил ҳолатига иситиш тизими умуман ишламаётган ёки иситиш қониқарли бўлмаган макблар сони 3та, Мактабгача таълим муассалари сони 5 та, Тиббиёт муассасалари сони 2 тани ташкил этади. Иситилмаётганлигининг сабаблари дан бири 8 та муассасада табиий газ етишмаслиги бўлса, яна 2 та муассасаданиситиш тизимининг умуман ишдан чиққанлигидадир.
Ҳудуд мисолида коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида жиноятчиликнинг аҳволи ўрганилганда 1 нафар ўқувчи ўғрилик қилиб, жиноят содир этганлиги аниқланди.

BOSHQA YANGILIKLAR