ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА

ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016-йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, 2017 йил учун энг устувор вазифаларни белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бир қатор нодавлат – нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да ҳар бир оилага кириб бориш, уйма-уй юриш орқали хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича тизим асосида иш олиб бормоқда. Ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган муаммолар тоифаларга ажратилган ҳолда, туман ҳокимликлари томонидан уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга оширилиши таъминланмоқда.
Оила аъзоларининг ёшидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бандлик даражаси, меҳнат фаолияти, машғулот тури, оиласининг иқтисодий аҳволи суҳбат жараёнида аниқланмоқда.
Энг муҳими шундаки, бу жараёнда бирорта хонадон четда қолиб кетмайди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари кунлик мониторинг ишларини умумлаштириб, жойларда ташкил этилган  туман штабларига тақдим этишмоқда.
Мазкур ўрганиш ишлари маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган раҳбарлар ва фаоллар фаолиятига ҳам баҳо беришга хизмат қилмоқда.
Маҳаллаларда ёшлар тарбиясига салбий таъсир этаётган ҳолатлар, хусусан жиноятчилик, ичкиликбозлик, фохишалик, оилавий маданиятга эргашиш, диний экстремистик оқимларга кириб қолиш каби иллатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Айниқса, ёшлар ва аёллар билан мулоқот ишлари самарали ташкил этилиб, ҳар бир хонадон соҳибасига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, турли салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Н.Нурмонова,

BOSHQA YANGILIKLAR