9 февралъ шеърият мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий бобомиз таваллуд топган кун. Бу сана – миллатимиз учун ҳақиқий адабиёт ва маънавият байрамидир!
Гўзал иборалар, нозик ҳис-туйғулар тасвири устаси бўлмиш бу зот тўғрисида оддийгина қилиб гапириш осон иш эмас. Кўпгина адабиётшунос олимлар уни Шарқ осмонида чарақлаб нур сочган тонг юлдузига ўхшатишади. Улуғ мутафаккир ва ўзбек шоири Мир Алишер Навоийнинг бой адабий мероси ўзининг чуқур маънолилиги, бадиий тасвирларга ниҳоятда бойлиги сабаб дунё адабиётидан муносиб ўрин эгаллаган. Мустақиллигимизга эришган илк йилларданоқ муҳтарам Юртбошимиз И.А. Каримов томонидан 1991 йилнинг "Алишер Навоий йили” дея эътироф этилганлиги, ҳамда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳайкали ва улкан "Миллий боғ” барпо қилинганлиги, вилоятимизнинг улуғ зот номи берилиши буюк шоиримизга бўлган чуқур меҳру-муҳаббат ҳамда эҳтиром ифодасидир. Ҳазрат Навоий қаламига мансуб беназир асарлар жаҳон мумтоз адабиётимизнинг энг нодир намуналари саналади. Шоир шеърлари нафақат жанрларнинг теранлиги, умрбоқий ғоялари билан, юксак бадиияти билан ҳам дилларни қайта-қайта ҳайратга солади. Имкониятни эзгуликка, гўзалликка чорлайди, руҳни, кўнгилни поклайди, шууримизни самимий туйғулар оламига ошуфта айлайди.
Дарҳақиқат, шоир панду-насиҳатлари ҳеч қачон ўз мазмун-моҳиятини йўқотмаган ҳолда, асрлар оша бизларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Шоир Алишер Навоий ижодиёти ҳақиқий маънавият қомусидир. Навоийнинг мулоҳазаларини ҳаёт манзаралари билан қиёсан мушоҳада қилар экансиз, беихтиёр улуғ мутафаккир, шоир асарлари, улардаги ҳикматомуз фикр-ғоялар ҳар биримизга доимий ҳамроҳ эканлигига иқрор бўламиз. Айниқса, "Маҳбуб ул-қулуб”даги панду насиҳатлар, ҳикояту ривоятларнинг барчаси маънавият малҳамларидир. Бугунги кунда Алишер Навоий бобомизнинг барҳаёт меросидан бутун дунё халқлари баҳраманд бўлиб келмоқда. Шоирнинг асарлари жуда кўплаб тилларга таржима қилинган. Жаҳондаги нуфузли кутубхоналарда ул зотнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда. Мазкур битикларда миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик каби умумбашарий фазилатлар юксак тараннум этилганлигининг шоҳиди бўламиз.
Дарҳақиқат, инсоният комилликка интилиб яшар экан, қалблар меҳру-муҳаббатга, самимийликка ва эзгуликка ташна бўлиб "Навоий” асарларига қайта-қайта мурожаат этилаверади. Ҳатто, минг йилдан сўнг ҳам шоир асарлари ҳақида янгидан-янги ва яхши фикрлар айтилишига аминман.
Гўзал иборалар, нозик ҳис-туйғулар тасвири устаси бўлмиш бу зот тўғрисида оддийгина қилиб гапириш осон иш эмас. Кўпгина адабиётшунос олимлар уни Шарқ осмонида чарақлаб нур сочган тонг юлдузига ўхшатишади. Улуғ мутафаккир ва ўзбек шоири Мир Алишер Навоийнинг бой адабий мероси ўзининг чуқур маънолилиги, бадиий тасвирларга ниҳоятда бойлиги сабаб дунё адабиётидан муносиб ўрин эгаллаган. Мустақиллигимизга эришган илк йилларданоқ муҳтарам Юртбошимиз И.А. Каримов томонидан 1991 йилнинг "Алишер Навоий йили” дея эътироф этилганлиги, ҳамда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳайкали ва улкан "Миллий боғ” барпо қилинганлиги, вилоятимизнинг улуғ зот номи берилиши буюк шоиримизга бўлган чуқур меҳру-муҳаббат ҳамда эҳтиром ифодасидир. Ҳазрат Навоий қаламига мансуб беназир асарлар жаҳон мумтоз адабиётимизнинг энг нодир намуналари саналади. Шоир шеърлари нафақат жанрларнинг теранлиги, умрбоқий ғоялари билан, юксак бадиияти билан ҳам дилларни қайта-қайта ҳайратга солади. Имкониятни эзгуликка, гўзалликка чорлайди, руҳни, кўнгилни поклайди, шууримизни самимий туйғулар оламига ошуфта айлайди.
Эл нетиб топгай мениким,
Мен ўзимни топмасам.
Буйлаким ишқу жунун,
Саҳросида оворамен
Мен ўзимни топмасам.
Буйлаким ишқу жунун,
Саҳросида оворамен
Дарвоқе, ўзини топмаган, ўзлигини англамаган, мақсад ва эътиқодда қатъий туролмайдиган инсонни ўзгалар, эл нетиб топсин, нетиб англасин!
Бундай теран фалсафий мушоҳадаларга бой, кишини сергаклантирадиган, ҳаётнинг моҳиятини англашга даъват этадиган сатрлар "Навоий” ижодининг асосини ташкил этади. Дарҳақиқат, шоир панду-насиҳатлари ҳеч қачон ўз мазмун-моҳиятини йўқотмаган ҳолда, асрлар оша бизларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Шоир Алишер Навоий ижодиёти ҳақиқий маънавият қомусидир. Навоийнинг мулоҳазаларини ҳаёт манзаралари билан қиёсан мушоҳада қилар экансиз, беихтиёр улуғ мутафаккир, шоир асарлари, улардаги ҳикматомуз фикр-ғоялар ҳар биримизга доимий ҳамроҳ эканлигига иқрор бўламиз. Айниқса, "Маҳбуб ул-қулуб”даги панду насиҳатлар, ҳикояту ривоятларнинг барчаси маънавият малҳамларидир. Бугунги кунда Алишер Навоий бобомизнинг барҳаёт меросидан бутун дунё халқлари баҳраманд бўлиб келмоқда. Шоирнинг асарлари жуда кўплаб тилларга таржима қилинган. Жаҳондаги нуфузли кутубхоналарда ул зотнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда. Мазкур битикларда миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик каби умумбашарий фазилатлар юксак тараннум этилганлигининг шоҳиди бўламиз.
Дарҳақиқат, инсоният комилликка интилиб яшар экан, қалблар меҳру-муҳаббатга, самимийликка ва эзгуликка ташна бўлиб "Навоий” асарларига қайта-қайта мурожаат этилаверади. Ҳатто, минг йилдан сўнг ҳам шоир асарлари ҳақида янгидан-янги ва яхши фикрлар айтилишига аминман.
Феруза Мардиева