Баҳор – аёллар каби нозик, улар каби гўзал ва тароватли фасл. Бежиз уни фасллар келинчаги дейишмайди. 8 март байрами яқинлашгани сари баҳор кириб келганини янада тўлароқ, янада юракдан ҳис қиласиз. Кимдир онаси, яна кимдир вафодор ёрини, яна кимдир бўлажак турмуш ўртоғи, опа-синглиси, устози, синфдоши, қўйингки ўзи таниган-билган нозик ҳилқат вакилларини табриклашга, бир оғиз ширин сўз билан кўнглини олишга ошиқади. Гулларнинг энг нафисини, совғанинг энг сарасини ахтаради. Унга қалбини, бор меҳр муҳаббатини жо этади.
Нега? Шу чоқ онамизнинг тунларни бедор ўтказиб, йўлимизга кўз тикиб ўтирган суврати гавдаланади. Ёримизнинг илиқ сўзлари қулоғимиз остида жаранг сочгандек, меҳрибон опамиз, синглимизнинг кўзларида нур қалбимизни ёритгандек бўлади.
Аёлларсиз ҳам ҳаёт бор, аслида дунёни эркаклар ушлаб турибди, дейишга устамиз. Бир кун улар йўқ бўлсинчи, қай кўйга тушишимизни ўзимиз биламиз, холос. Яширамиз, ҳар доим ҳам мен сизни яхши кўраман дейишга кўпинча ботина олмаймиз, ич-ичимиздан нимадир йўл қўймайди. Ишдан чарчаб қайтганимизда бир пиёла чой тутиб, иссиқ овқатимизни олдимизга қўядиган ҳам, дардга чалинсак парвона ҳам улар. Оқ сутнинг ҳаққию, ширин фарзандлар учун унинг олдаги қарзимизни айтмаса ҳам бўлади.
Мўтабар она, садоқатли умр йўлдош, меҳрибон опа-сингилларимиз учун бир кунлик байрам жуда оз. Уларни ҳар кун ардоқласак, дунё қувончларини улашсак арзийди.
Умуман олганда, мамлакатимизда аёлларга, хотин-қизларга қаратилаётган эътиборни юксак даражада баҳолаш мумкин. Ўқитувчи, шифокор, санъаткор, фермер, ҳисобчи, журналист, тадбиркор, спортчи бўлишидан қатъи назар ҳар бир аёлнинг жамиятга ўз ўрнини топишига, орзу ва истакларини рўёбга чиқариш, фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялашига барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг "Кам таъминланган, кўп болали ҳамда олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг эҳтиёжманд аёлларини бепул соғломлаштириш” бандига асосан, Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан "8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Қизилтепа қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Нурова Инобат ҳамда Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси тозабони Алиқулова Муборакларга Тошкент вилоятида жойлашган "Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар ажратилганлиги ҳам мамлакатимизда аёлларга бўлган эҳтиромнинг намунаси десак адашмаган бўламиз.

Зайниддин Мислимов